Акмал Саидов президентга хушомад билан тарихга кириши башорат қилинди. Хотинини кўп йил давомида аёвсиз равишда калтаклаб келган эркак қидирувга берилди.
_____________________________________________________________
Таълим мулозимлари 15 ёшли ўқувчи қиз фарзанд кўрганини бир йил давомида яшириб келган
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 6-мактаб ўқувчиси 2018 йил 10 май куни 15 ёшида фарзандли бўлди ( www.daryo.uz , 5 ноябрь). Мактаб директори ҳамда туман халқ таълими бўлими раҳбари вояга етмаган қизнинг ҳомиладор бўлганидан воқиф бўлган, аммо бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган, улар прокуратурага хабар бермоқчи бўлган қизнинг яқинларини қўрқитишган.
15 ёшли қиз фарзанд кўргани орадан бир йил ўтиб юзага чиққан. Кейин маълум бўлишича, 2018 йил 10 май куни туғилган қиз фарзанд туғруқхона ходими билан келишилган ҳолда, ўша ерда ташлаб кетилган. Сўнгра “кўчадан топилди” қилиниб, бошқа оилага фарзандликка берилган.
Дастлаб ўқувчи қиз билан бўлиб ўтган воқеа юзасидан вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жинояти бўйича иш очилган. Аммо мактаб ўқувчиси бир эмас, бир неча эркак билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилгани аниқлангач, жиноят иши айблилик даражаси ҳал этилмай тугатилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат ҳақида мутасадди ташкилотларга хабар бермаган мактаб раҳбарияти, ХТБ масъуллари ва туғруқ комплекси раҳбариятига чора кўрилади.
Акмал Саидов лаганбардорлиги билан тарихга кириши айтилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидовнинг халқаро анжуманда дин эркинлиги бўйича айтган фикри танқидий баҳоланди ( www.fayzbog.uz , 6 ноябрь). 4 ноябрь куни Тошкентда ўтган халқаро тадбирда А.Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид томонидан берилган 52 та тавсиянинг 51 таси бажарилгани, фақат биргина “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қолганини маълум қилган.
Қайд этилишича, А.Саидов ҳақиқий ҳуқуқшунос бўлса, энг аввало ана шу қонунни бекор қилишга даъват этмоғи лозим эди. Негаки, Ўзбекистон фуқароларининг фундаментал ҳақи бўлган диний эркинликлар айнан ушбу машъум қонун орқали поймол қилиб келинаяпти.
“Акмал Саидов ҳуқуқшунос сифатида кўрсатган қандайдир хизмати билан эмас, 2017 йил июлда Олий Мажлисда Шавкат Мирзиёевга қараб “Сиз менинг кўзимни очдингиз, мастер-класс ўтдингиз” деган хушомади, лаганбардорлиги билан тарихда қолса керак”, дейилади мақолада.
Хотинини тириклай ёқиб юбормоқчи бўлган эркак қидирилмоқда
28 ёшли жиззахлик аёл эри томонидан кўп йил давомида шафқатсиз калтаклангани ва хўрланганидан арз қилди (“Даракчи”, 7 ноябрь). У 2010 йилда деярли ўзи билан тенгдош эркакка турмушга чиққан. Аёл илк ҳомиладор бўлган пайтдан бошлаб эри уни шафқатсиз равишда калтаклашни одат қилган. Аёл уйдагиларнинг юзини қора қилишдан қўрқиб, азобларга сабр қилиб келган. Эр-хотин 2019 йил май ойида пул топиш илинжида Россияга боради. Мусофир юртда эр хотинини асоссиз равишда хиёнатда айблаб, тириклай бензин қуйиб ёқиб юбормоқчи бўлади. Ахийри тоқати тоқ бўлган аёл Россия полициясига шикоят қилади ва Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлади.
Ғаллаорол туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шарофат Сафаровага кўра, аёл шикояти доимий назоратга олинган. Эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 116
кетиб қолибди яна