added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:46
АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. 9 қаватли бино олдидаги пиёдалар ўтиш жойида огоҳлантирувчи белги йўқ. Бир томондаги белги эса ҳайдовчиларга кўринмайди. Пиёдаларнинг бу ердан йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли! Айниқса, болалар ва кексаларга қийин бўляпти. Йўлнинг икки четига ва ўртасига ҳайдовчиларга кўринадиган қилиб белги ўрнатилсин”. (Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:00
ОҚҚЎРҒОН. “Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Бир ойлик ҳарбий хизматга келганларни пахта даласига ҳайдашди. Аскарлар қийналиб пахта теряпмиз. Суткасига 4-5 соат ухлаяпмиз, холос. Ҳар куни яёв бориб келиш жонга тегди. Ҳарбий хизматни пахтада ўтказишни ҳечам кутмагандик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.) ​​----------------------------------------------------------------------
Show more
564 563 participants in the group
10 октябрь куни Озодликка боғланган ота-оналарга кўра¸ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 27-ўрта мактаб ўқитувчиси "сочининг тепаси сариққа бўялган ўғил боланинг бошига ҳужум қилган". Бу "ҳужум" ўқувчининг кескин жисмоний қаршилигидан сўнг қайтарилган¸ жаҳл отига минган ўқитувчи эса "ўғил болалар қолиб¸ сочи узун икки қизга ташланган". Сочи ҳеч бир сабабсиз қайчиланган болаларнинг ота-онаси Озодлик билан суҳбатда 9 сентябрь куни бўлган бу воқеа юзасидан мактаб раҳбарияти¸ туман Халқ таълими бўлими ва Халқ таълими вазирлигига шикоят билан мурожаат қилганлари¸ аммо воқеа бўйича ҳеч ким қонуний изоҳ бермаганини билдирди. 27-мактаб директори Озодликнинг изоҳ сўраб қилган қўнғироғига жавоб бермасдан алоқани узиб қўйди. Халқ таълими вазирлиги эса¸ бу ишни қилган “ўқитувчининг ҳайфсан олгани¸ ўқитувчиларга 666-қарор бўйича тушунтириш берилгани”ни билдирди. Ўқувчининг сочига "ҳужум" Фарзанди Тошкентдаги 27-мактабнинг 9-В синфида ўқийдиган ота-оналар 9 сентябрь кунги воқеа ҳақида ҳали ҳам ҳиссиëтга берилмасдан гапириш ўзлари учун оғирлигини билдирди. Фарзандларига шундоқ ҳам руҳий босим бўлаëтганини таъкидлаган айрим ота-оналар¸ бу жараëн кучайишидан чўчиб¸ шахслари очиқланмаслигини сўради. “Химия дарси тугашига 10 минут қолганда 9-В синфининг куратори синф хонасига бостириб кириб¸ сочининг тепаси сариққа бўялган ўғил болага¸ э йўқ¸ бе йўқ¸ қайчи билан ташланади. Бу бола ўқитувчига 5 минутча қаршилик қилади¸ бу орада қайчи синади. Бу боланинг сочини қирқа олмаган куратор¸ ўқувчининг қайчисини олиб¸ бошқасига ташланади. Унинг сочини ҳам юлиб¸ ҳам кесади. Бу орада узун сочи орқасига боғланган иккита қизга кўзи тушган ўқитувчи¸ уларнинг сочига ҳам қайчи солади. Қизимнинг сочини тутамлаб қирқиб олади”¸ деб ҳикоя қилади воқеа тафсилотини сочи қирқилган қизлардан бирининг отаси Ўразимбет Қурбонов.
Бу ҳужумдан шокка тушган болалардан иккитаси уйига йиғлаб борган¸ иккитаси эса¸ ота-онасига бу ҳақда гапиришга ҳам қўрққан. Тафсилотларни бир-бири билан ўртоқлашган ота-оналар эртасига мактаб директори олдига изоҳ талаб қилиб борган. “Мактаб директори бизни ҳайдаб чиқаришга уринди. Биз ўқитувчи бу ишни қайси асосда қилганига тушунтириш берсин¸ болаларимизни 30 дан ошиқ синфдоши олдида хўрлаган ўқитувчи улардан бутун синф олдида кечирим сўрасин¸ дедик. Директор¸ ўқитувчининг ўқувчидан кечирим сўраши ҳақорат¸ бунга йўл қўймайман”¸ деб туриб олди. Ўқитувчини изоҳ беришга чақирмади ҳам”¸ дейди ота-оналардан бири. Бундай қониқарсиз жавобдан сўнг ота-оналар Мирзо Улуғбек туман Халқ таълими бўлими¸ туман Ички ишлар бўлимига шикоят билан чиқишган. “Ички ишларда аризамизни қабул қилишда роса қаршилик бўлди. Босим бўлди¸ биз қаттиқ турганимиздан кейин¸ ниҳоят 18 сентябрь уни чала-чулпа қайддан ўтказишди. Лекин ҳозиргача бирор чора кўрилмади. Ўқитувчига ҳайфсан берилди¸ дейишдан нарига ўтишмаяпти. Болаларимизни таҳқирлаган ўқитувчи ҳалиям куратор¸ ҳалиям дарс бериб юрипти”. Озодлик гаплашган ота-оналар таълим мутасаддиларидан ўқувчининг ташқи кўринишини бир қолипга солиш жараëнининг нега бу қадар зўравонликка айланиб кетгани юзасидан расмий изоҳ кутаëтгани¸ аммо ҳозиргача ўз талаблари эътиборсиз қолаëтганини айтади. “Биз болаларимизни мактабга таълим олсин¸ ўқисин¸ деб юборамиз. Булар эса¸ таълим бериш у ëқда қолиб¸ сочинг 2 смдан узун¸ пайпоғинг калта¸ сочинг турмакланмаган¸ деган нарсалар билан вақт ўтказаяпти. Соч қирқишнинг химия дарсида бўлгани айни шунинг исботи! Булар шаклни қўйиб¸ моҳиятга шунча вақт ва кучини сарфласа бўлмайдими? Мактабда тузук-қуруқ илм берилмагани учун биз пул тўлаб ҳар кун боламизни репититорга юбораяпмиз. Ўқитувчи илм бериш ўрнига¸ ахлоқ полициясига айланиб бораяпти”¸ дейди Озодлик гаплашган ота-оналардан яна бири. Ўразимбет Қурбоновнинг Озодликка айтишича¸ ота-оналарнинг изоҳ талаб қилишда давом этаëтгани ортидан 27-мактаб маъмурияти¸ хусусан¸ тажовуз қилган ўқитувчи бу болаларга босимни кучайтирмоқда. "Кеча қизимни яна дарс пайтида йиғлатган. Отанг қаерга борса-борсин¸ қўлидан ҳеч нарса келмайди¸ деб. Эртага қизимни руҳшуносга олиб бораман¸ қаттиқ стрессда ҳозир . Мактабга боришдан қўрқиб қолган. Ҳатто қоровулгача уни кўрсатиб¸ тўполончининг боласи¸ деб камситган"¸ дейди Қурбонов. Озодлик 27-мактабда ўқувчиларга қилинган жисмоний тажовуз бўйича изоҳ сўраб Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик матбуот хизмати қисқа жавобида бу воқеанинг ўрганиб чиқилгани¸ “ўқитувчининг ҳайфсан олгани ва ўқитувчиларга 666-қарор бўйича тушунтириш берилгани”ни билдирди. Эътирозларга сабаб бўлаëтган 666-сонли қарор Шу кунларда Ўзбекистон мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 август куни қабул қилинган 666-сонли қарори ижроси бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов қўл қўйган бу қарор “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланади. (Қарорнинг ягона формага ўтишга оид икки банди ижроси кечиктирилди¸ аммо қолган бандлари кучда қолди - таҳр.) Қарорда¸ ўқувчиларнинг мактабга қандай ташқи қиëфада келиши майда тафсилотларгача белгилаб берилган. Хусусан¸ унда ўқувчининг мактабга тор кийимда келиши тақиқланади¸ қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши; ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши; оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги; кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши; кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши шарт" қилиб белгиланган. Қарорда соч¸ тирноқ¸ макияж ва тақинчоқлар ҳақида ҳам алоҳида талаб белгиланган бўлиб¸ унга кўра: “ўғил бола ўқувчиларнинг сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига; қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди”. Ўқувчи¸ аниқроғи¸ ўсмир ëшидагиларнинг татуировка қилиш қандай тақиқланган бўлса¸ мактабга у ëки бу динга мансубликни кўрсатувчи кийимда¸ хусусан¸ рўмол ва ҳижобда келиши ҳам тақиқланган. Айни пайтда¸ қарорда бундай талабларга бўйсунмаслик учун жавобгарлик ҳам белгиланган. Унга кўра, мактаб формаси талабларига бўйсунмаган ўқувчиларга аввалига огоҳлантириш берилади¸ бу ҳолат ўқувчининг кундалик дафтарига қайд этилади¸ ота-онаси хабардор қилинади ва бу чоралар натижа бермаган тақдирда¸ мактаб ва маҳалла йиғилишларида ота-оналар иштирокида муҳокама қилинади. Янги ўқув йилидан Ўзбекистон бўйлаб мазкур қарор ижроси билан шуғулланиш қаттиқ топширилгани ортидан¸ Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ мактабга қарорда белгиланган ташқи қиëфада келмаган ўқувчиларни мактабга киритмаслик¸ уларни бутун мактаб олдида изза қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Дунё Гузал
9 Oct
Яхши иш кимабди
  • 0
9 Oct
Укувчиси хам укитувчиникини кесиб ташламабди
  • 1
9 Oct
Пирсинги  нимаду?
  • 0
ШУН ҚОР
9 Oct
Сочини сариққа буяйдими уғил бола деган шунақалардан чиқадида кейин к*тлар
  • 7
🇺🇿А Л И Г А Т О Р 🇰🇬
9 Oct
  • 2
   
9 Oct
    replied to ШУН
Лекин кизларни сочини кесиб чакки кибтида
  • 2
Архитектор Акмалбек 🏬🏩🇷🇺
9 Oct
Эх кесилган сочлар сочлар
  • 0
   
9 Oct
Уша к**тларникини кесиш керагиди
  • 0
ШУН ҚОР
9 Oct
Мактабда синфдош қизимни севардим(lo)(lo)  Сочи узун битта қилиб уриб юрарди(lo)
  • 0
рахматилла муминов
9 Oct
Езув чизув нега керак оталар кучада укитувчини ушламайсанларми кечирим сурардиии...
  • 0
Sherali Rahmatov
9 Oct
Sherali Rahmatov replied to N
Нимасини?
  • 1
   
9 Oct
    replied to рахматилла
Бикинига Икки мушт еса Тиз чукарди😜
  • 0
DiLiM ((((((
9 Oct
Yaxshiyam mani qizim yu Agar shnaqa qsa uqtuvchisini kal qb quyardim
  • 4
Sherali Rahmatov
9 Oct
Sherali Rahmatov replied to Жонибек
Бурни, кулогмга узук кузига ухшаш шиша, бриллиант лар такиш.
  • 0
9 Oct
N N replied to Sherali
Усадиганнини
  • 0
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Яхши эмас.
Бора бора укитувчилар неадекватный булиб кетишвотими?!
  • 0
Sherali Rahmatov
9 Oct
Sherali Rahmatov replied to N
Тирногиними?
  • 0
Log in or sign up to add a comment