Шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юришини” ëритгани ортидан 10 кунлик қамоқ муддатини 3 октябрь куни ўтаб бўлган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова ўша куннинг ўзида Урганч туманида жойлашган Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерига ëтқизилган эди.
Ўзбекистон расмийлари воқеаларни эркин ёритишлари учун барча журналистларга изн бериши лозим, деди 8 октябрь куни Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастури мувофиқлаштирувчиси Гулноза Саид.
“Агар Ўзбекистон ўтказаётган ислоҳотлари жиддийлигига дунё ишонишини истаса, журналистларни руҳий касалхоналарга ётқизиш каби тоталитар усуллардан фойдаланмаслиги керак”, деди Гулноза Саид.
Шабнам тахаллуси билан фаол блогерлик қилиб келган 32 яшар Нафосат Оллошукурова ва шоир Маҳмуд Ражабга нисбатан Урганч шаҳар маъмурий суди 23 сентябрь куни 10 кунлик административ қамоқ жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Бу қарор асосида 10 кун қамоқ жазоси ўтаган шоир Маҳмуд Ражаб 2 октябрь куни Урганч ИИБ зобитлари тарафидан уйига олиб келиб қўйилган. Маҳмуд Ражаб Озодлик мухбирига "қамоқдаги муомала ва шароитлар яхшилиги" ҳақида гапирди, аммо унинг юришини ëритган Оллошукурованинг кейинги тақдири ҳақида индамади.
Шоир ва блогерни қамаш ҳақидаги қарорга кўра¸ “изнсиз кўча намойиши ўтказган” шоир Маҳмуд Ражаб ва блогер Нафосат Оллошукурова Маъмурий жавобгарлик кодексининг учта моддаси бўйича айбдор деб топилган:
183-модда, "Майда безорилик";
192-модда, "Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш";
202-модда, "Рухсат этилмаган йиғилишлар¸ митинглар¸ кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш".
Нафосат Оллошукурова блогерлар сафига бир йилча аввал қўшилган. Асосан, Фейсбук тармоғи орқали жонли чиқишлар қилди. Чиқишларида асосий эътиборни ҳуқуқ-тартибот идораларидан азият чеккан шахсларга қаратди. Яна у Тошкентда расмий идоралар олдида бўладиган норозилик пикетларини тармоқлар орқали жонли ёритадиган блогер сифатида танилган.
32 яшар инглиз тили ўқитувчиси, блогер Нафосат Оллошукурованинг уч ёшга тўлмаган икки эгизак фарзанди бор. Ҳозирда болаларга Тошкентда Нафосатнинг онаси қараяпти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 75
Осмон узок ер каттик бизлар система олдида ожизмиз, колганларга сабок булсин окимга кушилиб аста сузаверинг жушкин тулкинларга, лой балчикларга кушилманг уртада булинг шунда омон коласиз!
Галати дуне.....
Эл кузига сирли юриш уюштирган яна бир ок уй махфий жосуси узига беш унта содда ва оккунгиллиларни эргаштирди, шурликлар айер жосусни авровига учдилар така сурувни пичокка тутиб узи омон колди яна бошкаларга кассоблар хакида ижобий фикрлар билдирмокда, биргина орик совлик гушти йуклиги учун яна сурувга кушилди аммо энди у сирли дорилар огушида булади утни танлаб эмас бирвошдан еяверади уни аллакачон миясини захарладилар, кун келиб яна бир жосус кайсидир шахарда бош кутаради узи билан яна бир туда содда ва лакмани эргаштиради ок уйни катта элагидан эланган бир туда яна сиртмокка тушади, кугирчокбоз масхарабоз яна кулиб жонингни олади, тв зомбидан миллионларга биз албатта бахтли буламиз деб чикишлар килади, эскирган собик шуро диванидан беихтиер кутарилган тана орик ва жонсиз куллар билан карсак чала бошлайди, кунлар шундай утаверади!
Сирли сиесат, катталар уйини.....