2018 йилнинг 18 апрелида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мусулмонларининг закот, фитр ва бошқа хайрия маблағларини тўплаш ва сарфлашга масъул ягона ташкилот - "Вақф" хайрия жамоат фондини таъсис этиш ҳақида фармон чиқарди.
Орадан бир ой ўтиб Адлия вазирлиги расман рўйхатга олган “Вақф” хайрия жамоат жамғармасига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, Ўзбекистондаги 189 та муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар “текин фойдаланиш шартномаси асосида” бириктириб берилди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси қошида иш бошлаган “ташкилотнинг асосий мақсади кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш ҳисобланади”.
"Вақф" хайрия жамоат фонди "тарихий ва меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузулмасини янада ривожлантиришга масъулдир".
Жамғарма фаолияти, шунингдек, "аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш"ни қамраб олади.
Ўткан салкам 1,5 йил ичида...
Озодлик ихтиёрида мавжуд расмий ҳужжатларга кўра, "Вақф" хайрия жамоат фонди "хайрия", "вақф", "масжид", "зиёратгоҳлар" сингари 16 та ҳисоб рақами очган.
2018 йилда фонднинг биргина "зиёратгоҳлар" ҳисоб рақамига вақф ихтиёрига ўтган 137та зиёратгоҳ ва қадамжодан 3,5 миллиард сўмдан кўпроқ (салкам 4 миллион АҚШ доллари) келиб тушган.
“Вақф” хайрия жамоат фондининг бир-биридан мустақил икки ходими Озодлик билан мулоқотлар давомида фонд мутасадди раҳбарларини хизмат ваколатларини суиистеъмол қилаётганликда ҳамда хайрия маблағларини назорат қилиш ва сарфлашда шаффофликни таъминламаётганликда айблаб чиқди.
Босимга учраш ва интизомий жазога тортилиш эҳтимолидан қўрқиб, ўз исмини ошкор этмасликни сўраган фонд икки ходимидан бири қуйидаги даъволарни илгари сурди:
“Вақф” фонди штатида бўлган 24 шахснинг 12 нафари “ё умуман ишга келмайди ёки ора-сирада кўриниш беради”;
“Вақф” ходимлари қурилиш ва дала ишларига жалб қилинмоқда;
“Вақф” фондига қарашли Тошкент вилоояти Қибрай тумани Салам ШФЙ ҳудудидаги 16 гектар ер майдонига экилган гул ва кўчатлар қаровсиз аҳволда ётибди;
“Вақф” фондига берилган айни ер майдонида барпо этилган нон ва нон маҳсулотлари цехи бир неча кун ишлаб, яна беркитилган;
“Вақф фонди” Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Оқтепа” масжиди ҳудудида очган "Вақфмед" дорихонаси “номига ишламоқда”.
Айни даъволарни қувватлаган “Вақф”нинг иккинчи ходими исбот сифатида фонднинг ўнлаб ички ҳужжатлари, буйруқлари, йўриқномалари, молиявий ҳисоботлари, фото, аудио ва видео файлларини Озодликка йўллади.
Кадрлар муаммоси
“Вақф” фонди ходимининг иддао қилишича, жамғармадан маош олаётган 24 нафар ходимнинг ярми “ё умуман ишга келмайди ёки ора-сирада кўриниш беради”.
“Барча пул билан боғлиқ ишларда самарқандлик ёхуд Самарқанднинг Ургут туманидан иш бошқарувчилар қўйилган. Улар бевосита фонд раҳбари ёки мусулмонлар идора кадрлар бўлими бошлиғининг қариндошлари бўлиб чиқади,” деди “Вақф” фонди ходими.
“Вақф”нинг иккинчи ходими томонидан Озодликка йўлланган рўйхатда фондда ишлаётган масъул ходимларнинг аксар ходимлари Самарқанд вилоятидан эканини кўриш мумкин.
Комментарии 341
Корчалонларга корпоратив кип беришди бу икки!
Кечаги куни Церковь епископи ва Синагог раввини бн учрашув ташкил килишди бу уч ва хакозолар....
Нима хар бир худудда ночор оилалар йукми ёки уша ердаги масжид имомлари пулни харажат килишни билмидими еки вакф уларга ишонмидими
Вакф масжидлар пулига эгалик квотти Демак Мирзеев карори билан очилган бу ташкилот халкки ишонмаганлиги учун очилганаканде ёки тайинли максади бормикин....