Бу нарса Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятни кенг тарғиб қилиш ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Лойиҳа муҳокама учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
28 августдан кучга кириши режалаштирилаётган қарорда Андижонда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг камида 20,6 фоизини, яъни 264 минг 200 нафар одамни кутубхоналарга жалб этиш, китоб ўқишн маданиятини шакллантириш белгилаб берилди. Бу борада алоҳида “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилди.
Шу мақсадда Андижон вилоятидаги барча туман ва шаҳарлар ҳокимларига ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида шоир ва ёзувчилар бириктирилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 230
Битта Нозимжон копютерчи билан Халимахон ёрдамчи штати буса булди.
Қарабсизки почка почка бюджетни қоғозида ишлар кетаверади.