added yesterday at 16:52
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30 - мактабнинг ўқитувчилари синфхоналарга жалюзи пардалари ва мебел сотиб олиш учун август ойлигининг қарийб 30 фоизи ушлаб қолиниши ҳақида огоҳлантирилгани юзасидан Озодликка арз қилди. Ўқитувчилар синфхоналарга жалюзи ва мебел сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган мажлис аудиосини Озодликка юборди. Мактаб директори Пўлат Ўрозовнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси ўқитувчиларга жалюзи ва стендлар учун
added yesterday at 14:31
16 август куни Озодлик Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида норозилик билдирган аёлларга милиция куч қўллагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билдирувида шундай дейилади: “Оққўрғон Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудига А.Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли “Оққўрғон шаҳри Бирлик МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон Эргашевич томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат
added yesterday at 13:25
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани акс этган видеонинг эълон қилиниши ортидан, 16 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида пайдо бўлиб KUN.UZ мухбирини товламачиликда айблади.
added yesterday at 12:15
АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. 15 август куни 33-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Ўқитувчилар ўт юлиш, боғдорчилик билан шуғулланди. Мактаб раҳбарияти мажбурий ишга келмаганларни айбламоқда...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 11:16
МЎЙНОҚ. “Мен – Узоқ Сейтмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ажиниёз кўчаси 11-уй эгасиман. 2018 йил декабрда уйимизни “снос” рўйхатига киритишди. Туман ҳокими ўринбосаридан огоҳлантириш хати келди. Март ойида деворни бузиб ташлашди. Бу орада омбор ва молхона ҳам бузилди. Молия вазирлигидан компенсация пули ўтказилган ҳақида хат келди. Суриштиргани ҳокимликка борсак, “уйингиз бузилмайди” дейишди. 10 август куни шу ҳақда ҳужжат олиб келишди. Ҳокимлик бизга уй бузилиши сабаб ер майд
added yesterday at 10:16
ПИТНАК. “Хоразм вилоят, Питнак шаҳри, Сайидлар маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалламиз ҳудудидаги Қородошли кўлига Сайид ариғидан сув қуйилади. Ушбу ариқни қишлоқ фермерлари пахта ва буғдойни суғориш учун ёпиб қўйган. Шу сабаб 4-5 ойдан бери кўл суви камайиб, бадбўй ҳид чиқармоқда. Сассиқ ҳидга чидаб бўлмаяпти...” (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 09:15
ИШТИХОН. “Самарқанд вилоят, Иштихон туман, Халқобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, лекин ҳозирги аҳволини кўриб “аттанг” дейишингиз аниқ. Йўллар режа бўйича асфальт бўлиши керак эди, лекин бу ваъда тўлиқ бажарилмади. Мактабга борадиган йўл ҳамон чанг-тўзон бўлиб ётибди. Асфальтланган йўллар ҳам торайиб кетган. 9 метрли йўллар 4,5 метрга қисқарган. Кўчаларга чироқлар қўйилган, лекин сарф қилинадиган электр энергияси тўловини ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олм
added yesterday at 08:15
ЗАНГИОТА. “Тошкент вилоят, Зангиота туман, Қуёшли маҳалласидан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастурига кирди деб икки қаватли уйларни бир ой аввал таъмирлаш бошланган эди. Аммо усталар ҳам, мутасаддилар ҳам кўринмай қолди. Бунинг устига, 6 ойдан бери канализация тошиб кетмоқда. Ифлос сув ариққа қўшилиб, мактабга қараб оқяпти. Ҳозир-ку таътил, мактаб бошланса, инфекция ва бадбуй ҳид болаларимизни касал қилади. Муаммоларимизни ҳал қилиб беришсин”. (Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)
added yesterday at 06:15
Ўзбекистонлик бир гуруҳ эколог ва табиатсевар фаоллар кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг мавжуд қоидаларга зид тарзда хусусий тадбиркорларга бериб юборилаётганидан хавотир билдириб мамлакат президентига мактуб йўллади. "Менинг фикрим" жамоатчилик ташаббуслари ягона платформасида куни кеча эълон қилинган мактубни имзолаганлар кўллар ва бошқа сув ҳавзалари давлат қарамоғида қолиши лозимлигини билдирган. Экологларнинг хати ортидан Озодлик мурожаат қилган Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофа
added August 16 at 20:15
Тошкент вилоят, Оққўрғон туман деҳқон бозорида 13 август куни ўнлаб бозорчи аёллар улар савдо қилаётган жойга дўкон қурилишига норозилик билдирган. Оққўрғон туман ички ишлар бўлимидан Озодлик олган маълумотга кўра, аёллар усталарнинг иш қуролларини синдириб, қурилаётган дўкон деворини бузиб ташлагани сабабли тартибни сақлаш учун у ерга орган ходимлари юборилган. ИИБ мулозими “автозак”ка тиқилган аёллар ўша жойнинг ўзида яна қўйиб юборилганини айтди. Мулозим орган ходимларининг аёлларни автоза
Show more
562 301 participants in the group
Тошкентдаги 51- манзил колонияда жазо ўтаëтган 43 яшар маҳкум Олимжон Абдуллаев бир ойча муқаддам қочиб кетгани маълум бўлди. Колония маҳкумларидан биридан олинган бу хабарни Жазони ижро этиш бош бошқармаси мулозими тасдиқлади. Мулозимнинг айтишича, маҳкум қидирувга берилган. Маҳкум Олимжон Абдуллаев сақланган манзил-колония раҳбари, подполковник Анвар Валиев воқеани изоҳламади. Жазони ижро қилиш бош бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган мулозимига кўра¸ шу ой бошида қочиб кетган маҳкум Олимжон Абдуллаев қидирувга берилган. Мулозимга кўра¸ қочган маҳкум Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97- моддаси ("Қасддан одам ўлдириш") бўйича айбланиб, суд қарори билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган. - Маҳкум жазонинг 15 йилини ўтаб бўлгач, манзил колонияга ўтказилган ва яна 5 йил жазо ўташи лозим эди. Маҳкум изн бўлмагани ҳолда керакли одамлар билан жиноий тил бириктириб, паспорт олгани ортидан қочиб кетди¸ - деди лавозимида матбуотга гапириш ҳуқуқи бўлмагани учун исми айтилишини истамаган мулозим. Мажбурий меҳнатдан безди? 51-манзил колония маҳкумларидан бирининг айтишича, қочиб кетган маҳкум Олимжон Абдуллаев пайвандчилик қилиб, дарвоза ясаган ва мажбурий меҳнатдан безгани учун қочиб кетган:​ - Колониянинг "катталаридан" бири унга ҳар ой 100 доллар ўлпон солди. 100 доллар тўласанг, яхши юрасан, деб. Олимжон яхши уста. Темир дарвоза ясайди. Дарвозадан ясаб бериб турасан ҳар ҳафта, деб уни мажбурлади. Сварка қилавериб кўзи оғриб қолди. Кейин побегга кетворди. Менга Телеграмдан хат ëзиб, ўлпондан безганим боис қочдим, деб айтди. Мен ишондим унга. Чунки у 15 йил ўтириб берди. Колонкадан УДО (Муддатидан олдин шартли озод бўлиш -таҳр.) бўлиб чиқиб кетиши керак эди. Сабри тугади у бечоранинг. 51- манзил колония маҳкумларидан яна бирининг айтишича¸ колониядаги зулмга чидаш қийин: -15 йил ўтирган Олимжон чидамади. Унга ўзинг темир сотиб олиб 25 миллион сўм турадиган дарвоза ясаб берасан деб грузить қилишди. Темир оламан деб Олимжон қарз бўлиб қолди. Кейин қочиб кетди. Маҳкумга паспортни ким берди? Маҳкумнинг айтишича¸ колониядаги маҳкумларнинг паспорти олиб қўйилади. Аммо қочиб кетган маҳкумда паспорт бўлган: - Мана бу Олимжоннинг паспорти. (Озодликда паспортнинг сурати бор) Паспорт 2021 йилга қадар амал қилади. Одатда паспорт қамоқхона маъмуриятида сақланади. Аммо Олимжон ҳар ой 100 доллар ўлпон тўлагани¸дарвоза ясаб бергани эвазига паспортини қўлига олди. Бизга кўрсатганида расмга олувдим. Ҳозир Олимжон Россияга етиб борган деб эшитдим. Текширув бошланди Жазони ижро қилиш бош бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган мулозимига кўра¸ маҳкум “шубҳали шахслар билан жиноий тил бириктириб” паспортини қўлига олган: - Унинг қочиб кетгани ҳақидаги хабар атайлаб кечиктириб хабар қилингани ҳақидаги маълумот текшириляпти. Ҳозир 51- манзил колонияда бу юзадан Жазони ижро қилиш бош бошқармаси хизмат текшируви олиб бормоқда. 51-манзил колония бошлиғи подполковник Анвар Валиев маҳкум қочгани ҳақидаги хабарни ҳеч бир тарзда изоҳламади. Озодлик 51-манзил колонияда сақланаётган маҳкумлар жорий йил январидан буён Сергелидаги кўпқаватли уйлар қурилишида ишлатилаётгани, уларнинг ойлигидан 21 фоизи колония фойдасига ушлаб қолинаëтгани ҳақида ëзган эди.
Prince of Dubai
13 Aug
Побег из Шоушенка))
  • 2
Bugatti )
13 Aug
Снежана(H) ✌
  • 0
АЛИЯ (((Исматулина)))
13 Aug
Побег из тюрьмы :-(
  • 1
13 Aug
Побег уюштирилибдида наконец то
  • 1
НАФИСА ХАНУМ
13 Aug
Побег из Гулага?! )) :-D
  • 0
Одамий (На боши ва на Охири аён
13 Aug
Бир ой бўлибди ОАВ лари эса энди хабар топибди кеч бўлсада Сиздирилган дермиди очиқлашга рухсат берилган ё ойни этак билан ёпиб бўлмай дегани шу бўлса керак
  • 0
У З Б Е Ч К А
13 Aug
Колония бошлиги кетди кулогини ушлаб..
  • 1
Uhibbuka Yaa Robbiy
13 Aug
Ozodlik zörda baribir.
  • 0
Р М О
13 Aug
Колонияда хар куни кечкурун  проверка булади.
  • 0
Гомер Симпсон
13 Aug
Колонка как садик! Камокхона бн тенглаштиришдан не наф!
  • 0
13 Aug
shavkat tulkini evropani gapiga kirib tuzayotgan demokratiyasini asorati bu |-( (N)
  • 1
Xolida Aliyeva
  • 0
13 Aug
qo'y kalla shavkat qamoqhona va koloniya  rejiminiyam ded sad qilib tashadiya |-( (N)  kolonkadagilarga yana shanba yakshanba kunlari uylariga bemalol borib choy ichib dam olib kelishigayam ruhsat berilsin diyo'dimi |-) (N)
  • 1
Ринат Кадыров
13 Aug
Побег из Собибора и Зелёная Миля
  • 0
13 Aug
a bekor qochbdida, shavkat san zekniyam qo'yib yuborardi bir oz kutganingda |-(  kegin hurmatli prezadentimizga rahmat, kegingi saylo'vda bizday zeklaryana  shavkat dodamizga ovoz beramiz deb quyurarding ubiysa |-( (v)
  • 0
■■  ●●● ■■
13 Aug
Эплабди кочибди...  лекин энди бир умр кочиб яшириниб юрадиган булибди:-O
  • 1
Log in or sign up to add a comment