“Дарё” нашрининг билдиришича, мазкур тадбир 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида уюштирилди.
Унда Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар иштирок этдилар.
Профилактик ҳисобда турган ўсмирлар “3 кун давомида аскарларнинг ҳарбий ҳаёти билан яқиндан танишди, жанговар ва тактик машғулотларини бевосита кузатиб, ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг турлари ва фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Ақлий ҳамда жисмоний салоҳият талаб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ҳис этди”, деб ёзди нашр.
Ижобий натижалар қайд этиладиган бўлса, бу каби «Ҳарбий-соғломлаштириш кунлари»ни йил сайин ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 28
Хулкий яхши эмас усмирларимизга этъибор берганлари учун.
Баркамол авлод юртимизга муносиб
Хавас киладиган,
Узб.фойдаси тегадиган аскарлар, капитан и.т.д. яхши инсон булиб чикишларини тилаб коламан!!