Мазкур станция икки давлат ўртасида транзит юк ташиш марказига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда 28 май куни “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, бунга қадар Ўзбекистон орқали транзит билан ўтадиган юкларни шкаллантириш жараёни Туркманистоннинг “Бодир” станциясида амалга оширилар эди.
Туркманистонда темир йўл хизмати заиф бўлиб, бу мамлакатда 2013 йилгача фақат ички қатновлар мавжуд эди. Кейинроқ Туркманистондан Қозоғистонга ва Эронга йўловчи ташиш йўлга қўйилди.
Бироқ шу кунгача Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл орқали йўловчи ташиш хизмати мавжуд эмас.
Расмий хабарларда айтилишича, 2018 йилда Ўзбекистон-Туркманистон савдо айланмаси 302 миллион долларни ташкил қилган. Бу эса 2017 йилга солиштирганда 70 фоизга кўпдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17