Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Айтилишича, рейд давомида 212 та лицензиясиз юк ташиш фаолияти билан шуғулланган, 1559 та лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган транспорт воситаси ҳайдовчиларига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган.
"1576 та маъмурий ишлар суд органларида кўриб чиқиш учун юборилган бўлиб, 736 та фуқарога 969 600 000 сўм маъмурий жарималар қўлланилган ва 663 та ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган муддатда лицензия варақаси олганлиги муносабати билан огоҳлантириш берилиб, маъмурий жаримадан озод қилинган. 177 та маъмурий баённомалар суд органи томонидан кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда суд қарорларини олиш ишлари олиб борилмоқда", дейилган Транспорт вазирлиги хабарида.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 50