20 май куни Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳозирда ҳар бирига 20 тоннадан цемент ортилган камида 105 та юк машинаси икки давлат чегарасидаги нейтрал ҳудудда муаллақ қолганини билдирди.
Божхона қўмитаси масъуллари Озодликнинг Қирғизистондан цемент олиб киришнинг қайси асосда тўхтатилганига оид саволларига ҳозирча жавоб бермади.
Қирғизистон Божхона қўмитаси эса¸ цементнинг нега Ўзбекистонга киритилмаëтгани ҳақида ўзбек томонидан бирор расмий билдирув берилмаганини айтди.
Қирғизистондан цемент олиб кириш ҳеч бир огоҳлантириш ва изоҳсиз тўхтатилди
Озодликка ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик божхона постининг қирғиз томонидан мурожаат қилганлар ўзларини "водийлик тадбиркорлар", деб таништирди.
Уларнинг айтишича¸ 13 май куни Ўш вилоятидаги цемент заводидан сотиб олинган цемент юкланган фуралар Қирғизистон божхона назоратидан ўтиб¸ машиналар тегишли тарзда муҳрланган.
Ўша кундан бери Ўзбекистон божхоначилари бу юкнинг ўз ҳудудига киришини ҳеч бир расмий изоҳсиз тақиқлаб қўйган.
«Олдинига президент Андижонга келаëтгани учун тўхтатишди¸ кетиши билан ўтказишса керак¸ деб ўйладик. Аммо мана бир ҳафта бўлаяпти¸ ҳали ўтказиш-ўтказмаслиги номаълум. Камида 105 та фура 13 майдан бери нейтрал зонада турибмиз. Қирғиз таможняси бизнинг ҳудуддан чиқти¸ деб пломба ургани учун орқага қайтолмаймиз. Ўзбекистон томони киритмаяпти. Нейтрал зонада тутиш ҳам пул¸ бир ҳафта турганимизга 9000 қирғиз сўми (100 доллардан кўпроқ) тўладик¸ кунига тўлашимиз керак. Энг ëмони¸ бизга нимага ўтказишмаëтганини умуман айтишмаяпти. Божхоначилар¸ биз эмас¸ Тошкентдан шунақа буйруқ келди¸ деяпти¸ бошқасини айтмайди”¸ дейди Озодлик гаплашган фура ҳайдовчиларидан бири.
Суҳбатдошлар ўз сўзига ўзбек-қирғиз чегарасидаги нейтрал ҳудудда тўхтаб турган фуралар акс этган сурат ва видеоларни илова қилди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 322
ЕТИМ КОЛДИНГ