Ozodlik Radiosi
added today at 11:09
Ўзбекистон Фавқулодда вазияталар вазирлиги мамлакат бўйлаб чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари бошланганини маълум қилди. “ФВВ ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари ўзаро ҳамкорликда жорий йилда ҳашаротлар таҳдид қилиши мумкин бўлган тахминий экин майдонлари ҳисоблаб чиқилган. Бу деярли 600 минг гектар қир-адир ерлардир", - деди ФВВ матбуот котиби Мурод Содиқов. Унинг айтишича, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида чигирткаларга қарши кимёвий тадбирлар бошланган. Тез кунлард
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 20:30
Президент Мирзиёев икки вилоят ва тўрт туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ишдан олди. Давлат раҳбари 8 апрелда ўтказган видеоселектор йиғилишида, шунингдек, банк раҳбарлари, бир қатор туман ва шаҳарлар солиқ идоралари етакчилари ҳам ишдан олинди. Президентнинг топшириғига биноан ишдан бўшатилганлар ишлаган даврида олган иш ҳақини тўлиғича давлатга қайтариши лозим. Тадбиркорликни ривожлантиришга оид ўз ҳудудларидаги кўрсаткичлари ёмонлиги учун жазоланганларни президент “хиёнатчи” деб ат
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 19:00
Буюк Британия шаҳзодаси, Эдинбург герцоги Филипп 100 - ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Букингем саройи хабар тарқатди. Филипп Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи ва валиаҳд шаҳзода Чарльзнинг отаси эди. Шаҳзода Филипп Глугсбурглар династияси хонадонида дунёга келган, Греция ва Дания шаҳзодаси унвонига эга бўлган. У Греция қироли Георг I нинг ўғли ва қирол Константин I нинг жияни эди. Елизавета II нинг турмуш ўртоғи Дания қироли Кристиан IX, Англия қироличаси Виктория ҳамда Чор
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 18:00
Тошкент шаҳри кўчаларида ўрнатилган юзлаб реклама баннери бир кечада олиб ташланди. Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси вакилининг Озодликка айтишича, ўзларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчилари, деб таништирган ходимлар баннерларни суд қарорисиз, ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаган ҳолда бузиб ташлаган. Тошкент кўчаларида уч юздан зиёд реклама баннери бузиб ташланган “Ҳумо Медиа” агентлиги раҳбари Савелий Соколов 9 апрель куни Озодлик билан суҳбатда буни "қонунга зид хатти-ҳаракат" дея баҳолад
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 17:01
Украина шарқидаги зиддият ҳудудида кескинлик тобора кучайиб бораётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Пайшанба куни Украина президенти Владимир Зеленский жабҳа чизиғида бўлган. Президент матбуот хизмати Зеленский "ўт очишни тўхтатиш режими энг кўп бузилган мудофаа чизиғининг олдинги мавқейида" бўлгани ҳақида хабар берди. Шу куни Кремлнинг Украина билан муносабатлар учун масъул мулозими Дмитрий Козак жанговар ҳаракатларнинг бошланиши "Киев учун охирнинг бошланиши" бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Москвада
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 16:00
8 апрель кунги видеоселектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларини қўл остидаги амалдорларни "ишлата олмаётганлиги" учун танқид қилди. Тадбиркорлик масалаларига бағишланган видеоселектор чоғида Қашқадарё ва Навоий вилоятларида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми республика кўрсаткичидан икки баробар камлиги айтилди. Президентга кўра, кейинги 3 ой давомида вазият ўзгармаса, вилоят ҳокимлари ишдан олинади. «Вилоят ҳокимлари қаттиқ туришмаяпти, ишламаганни ишдан
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 15:00
АҚШ разведкаси 8 апрель куни эълон қилган ҳисоботда айтилишича, кейинги 20 йил ичида Россия «бузғунчи куч» бўлиб қолиши, аммо сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар туфайли мамлакатнинг глобал миқёсда таъсири озайишини кутиш мумкин. Ҳар тўрт йилда бир тайёрланадиган АҚШ Миллий разведка кенгаши ҳисоботида келгуси 20 йил ичида АҚШ миллий хавфсизлиги муҳити шаклланишида муҳим ўрин тутиши мумкин бўлган глобал ўзгаришлар ҳақида кенг маълумот берилган. «Глобал тенденциялар – 2040: Янада мунозарали
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 14:01
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 апрель куни мамлакатда коронавирус қайд этилиши 2021 йилда илк бор 200 нафардан ошганини маълум қилди. «2021 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84529 (+207) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик маълумотида. Расмий маълумотга кўра, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ҳам кунлик ўсиш юқорилиги қайд қилинмоқда. Бу борадаги энг юқори кўрсаткичлар олдинги тзлқинларда бўлгани каби, пойтахт аҳоли
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 13:00
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ойи муносабати билан қабул қилинган 8 апрелдаги қарорига мувофиқ, мамлакатда муқаддас ой шу йилнинг 13 апрель, сешанба куни бошланиши эълон қилинди. Қарорда ойга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ кўрсатмалар берилган. Президент кўрсатмасига мувофиқ, Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти ва жамоат ташкилотлари назоратида миллий қадриятларга хос равишда ўтказилиши кўзда тутилган. Президент қарорид
Ozodlik Radiosi
added yesterday at 12:00
Тошкент вилоят, Чиноз туманида ўтган йили рўйхатга олинган 2069 камбағал оиладан 1684 таси “Темир дафтар”дан чиқарилди. Рўйхатда 385 оила қолди. Озодлик бу маълумотни туман ҳокимлиги мулозимидан олди. 2020 йилнинг августида мамлакат бўйлаб 1 млн 726 минг кишидан иборат 409 000 оила “Темир дафтар”га киритилгани расман билдирилган эди. “Темир дафтар”дан чиқарилган чинозликлар орасида икки фарзанднинг отаси, 36 яшар иккинчи гуруҳ ногирони ҳам бор. У "Темир дафтар"га нега киритилганини яхши тушунад
Show more
27 Apr 2019
582 723 participants in the group
Join
Хоразмда аҳоли чорвасига ҳужум қилган ёввойи итлар отиб ўлдирилмоқда
Хоразм вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ёввойи итларни овлаш хизмати, ободонлаштириш бошқармаси ходимларидан таркиб топган махсус гуруҳ аҳолининг чорвасига ҳужум қилган бир неча ёввойи итни отиб ўлдирди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда, отиб ўлдирилган йиртқич ҳайвон ғайритабиий кўринишдаги махлуқ эканлигига урғу берилмоқда. Аммо, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси мутахассиси бу борада ваҳима тарқатмасликка, отиб ўлдирилган ҳайвон ёввойи итнинг бир тури эканлигини айтмоқда. ​Ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг итга ўхшаган бир ҳайвонни отиб ўлдиргани акс этгани тарқалган видеода, овчилар “номаълум бир мавжудот”лардан бирининг йўқ қилинганини айтар экан, уни тасвирда кўрсатиб туриб, шоқолга ўхшамаслигини таъкидлайди. “Мана, Питнак шаҳри ҳудудидаги номаълум мавжудот, махлуқ аниқланди ва унинг биттаси йўқ қилинди. Мана, бу махлуқнинг бириси шоқолларга ўхшамайди. Шу ишда хизмат қилиб келган барча ташкилотлар ходимларига раҳмат. Худо хоҳласа, қолганларини ҳам йўқ қилиб, фуқароларнинг тинчлиги ва мол-мулкини сақлаймиз”. Иккинчи видеода эса отилган йиртқич ҳайвон тўртта ўқ билан ўлдирилгани айтилади. Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида ёввойи йиртқич ҳайвонларнинг аҳоли чорвасини бўғизлаб, еб кетаётгани ҳақида питнаклик 70 яшар Аминбой ака Озодликка шундай дейди: - Бу ҳайвон кечаси соат иккидан кейин пайдо бўлади экан. У чиябўрими, шоқолми, итми, ҳеч ким билмаяпти. Бир махлуқ. Асосан қўйларга ҳужум қилади. Шунинг учун қўю моллар даладан қайтганидан сўнг, эшик дарвозаларни қулфлаймиз. Далада ишлаётган одамларга ҳам соат бешдан жавоб бериб юборишяпти, мабодо ҳужум қилиб қолмасин, деб. Илҳом деган бир чўпон ўтган йилнинг охирида биттасини отиб, ҳокимга олиб борган экан, 800 минг сўм мукофот берибди. Аминбой аканинг айтишича, илгари бундай воқеалар содир бўлмаган: - Бирдан пайдо бўлдида, бу. Бизнинг Питнак қишлоғи Ҳазорасп тумани марказидан 30 километр узоқда жойлашган. Бу махлуқларнинг қаердан келганини ҳеч ким билмайди. Бир, Туркманистонда бир тўқайга ўт кетган экан, ўша ердан чиққан дейишади, бир шоқол ит билан чатишиб пайдо бўлган дейишади. Ҳозир Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари кечалари навбатчиликка чиққан. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармасининг матбуотга гапириш ваколати йўқлиги учун исми сир қолишини сўраган мутахассиси аҳолига хавф туғдираётган ёввойи итлар хатарини йўқ қилиш учун барча чора-тадбирлар қўлланилаётганини Озодликка айтди: “Ёввойи итларни овлаш хизмати, ободонлаштириш бошқармаси, ветеринария хизмати ҳамда бизнинг вакиллардан иборат икки группа ҳозир чегара ҳудудларига чиқиб кетганига уч кун бўлди. Мана, куни-кеча бу ёввойи ҳайвон отиб ўлдирилгани ҳақида видео тарқалди. Бу итнинг бир тури. Буни ветеринария мутахассиси ҳам тасдиқлади. Албатта, ит ёввойилашгандан кейин, жунини ташлайди, агрессив бўлади. Шовотда бўлган воқеада ҳам қопқонга ит тушган эди. Биз, аҳолининг ваҳимага тушмаслигини сўраймиз, баъзилар махлуқ, баъзилар чупакабра деб ном ҳам қўйиб олишибди. Чупакабра динозаврлар давридаги ҳайвон ва уларнинг ҳозир бўлмаслиги табиий. Қутурган ва ёввойилашган итларга бундай номларни қўйиб, ваҳима қилишга асос йўқ”. Озодлик 23 март куни Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғиданомаълум йиртқич ҳайвон йигирмага яқин қўйни бўғизлаб кетгани ҳақида хабар берган эди.
СУЛТАНЧИК ☆
27 Apr 2019
Пака -пак килиб отишяптиканда огалар **** 😅
  • 3
H Nasiriddinovich
27 Apr 2019
  • 0
АЗИЗА -
27 Apr 2019
  • 0
ЮРИСТ КА
27 Apr 2019
  • 2
Акбарова Рухшона Анваровна
27 Apr 2019
Жиззахда хам шундай булди якинда
  • 0
ЮРИСТ КА
27 Apr 2019
Unisini bilmadim
  • 0
ЮРИСТ КА
27 Apr 2019
Bu maxluqni ushash oson bumagandir
  • 0
Oq KONGIL Yigitcha
27 Apr 2019
пака пак:-D
  • 1
UYDA QOLING
27 Apr 2019
Ozodboy uzing xam extyot bul yangilik izlab yirtqichlarga em bulma itlarni asabini buzib quyma asbobingdan ayrilib qolasan:-D
  • 2
СУЛТАНЧИК ☆
  • 0
маратик братик
27 Apr 2019
Вай пиллат,хозир кукуша шокга тушиб йикилиб колади 😁
  • 2
Яхши Кайфият
27 Apr 2019
Мана буни янгилик деса булади
  • 0
Яхши Кайфият
27 Apr 2019
Ёввойи итларми шоколларми яшаш учун нимадир ейиши керакку
  • 0
Кувадан Расул
27 Apr 2019
Куйларни бугизлаган итмасакан олабужи бугизлабти :-)
  • 0
Log in or sign up to add a comment