12 март куни вакиллик раҳбари Саиднўмон Мансуров “Фарғона уйида” миграция масалалари бўйича жамоатчилик вакиллари саволларига жавоб бериб, ҳукумат ўзбек ишчи муҳожирлари ҳимоясига ҳозирча 200 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратганини маълум қилди.
Озодлик билан эксклюзив суҳбатда Саиднўмон Мансуров янги очилган ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифаларини ҳақида гапираркан, бундай деди:
- Ваколатхонанинг асосий мақсади – бу Россияга келган ва “меҳнат мигранти” мақомига эга бўлган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилишдир. Мен ўзбекистонликлар бошқа давлатга келганида у давлат тилини ўрганиши кераклиги, ҳар бир имзо чекаётган ҳужжатни текширганидан кейингина қўл қўйишларини хоҳлардим. Қолаверса, уларга “Ўзбекистонга қайтинглар, ҳаракат қилайлик, иш топайлик, Ўзбекистонни ривожлантирайлик”, демоқчиман, деди Саиднўмон Мансуров.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 111