"Мен – Ахтам Йўлдошев, Муборак газни қайта ишлаш заводи цехида ишлаб келмоқдаман. Менга нисбатан қилинган ноҳақлик юзасидан ёзмоқдаман. 2015 йил октябрь ойида цех бошлиғи табелда мени асоссиз равишда ишга келмади деб кўрсатган. Ҳолбуки, ишга келмаганимнинг узрли сабаби бор эди. Цех бошлиғига 2012 йилда туғилган фарзандимга қараб турганим, хотиним эса "Муборакнефтгаз" МЧЖ пахтасига чиққани ҳақида айтган эдим. Аммо барибир менга "прогул" ёзилди. Ушбу прогул сабаб таътил куним қисқарди, 13-ойлик ва таътил пули камайди. Бир йиллик қўшимча мукофотдан маҳрум бўлдим. Ушбу масалада такрор-такрор мурожаат қилганимдан кейин маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиққан эди. Аммо ҳозиргача ўша маънавий зарар тўлаб берилмади.
Яна бир масала. 2017 йилнинг 19 сентябрь куни 18-цехда таъмир олиб борилаётган вақтда 3 киши вафот этди. Цех бошлиғи эса лавозимини ўзгартириб ишлаб юрибди. 3 инсон учун бирор шахс жавоб бериши керак эмасми?! Ушбу масалани ҳам тегишли тартибда ўрганишларини сўрайман".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 66