АНГРЕН. "Тошкент вилояти Ангрен шаҳри "Улуғбек" маҳалласидан ёзмоқдаман. Куни кеча маҳалламизда томларни ёпиш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари ва ходимлари, ҳокимият вакили ҳамда аҳоли қатнашди.Ширкат ва ҳокимият вакили аҳолига томни профнастил билан ёпишни таклиф қилди. Биз эса бу лойиҳани Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси экспертизасига бериш лозимлигини айтдик. Маҳалладошларимиздан бири бундай томлар шамолда учиб кетиши мумкинлигига эътибор қаратди. Ҳокимият вакили эса бу аёлни давлатга қарши тарғибот олиб боришда айблаб, "халқ душмани" сифатида судга берилиши ҳақида таҳдид қилди. Ҳокимият вакилининг бу хатти-ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин? Аҳолининг ҳақли талабига қулоқ солиш ўрнига, ўз фикрини айтганларни қўрқитиши, уларни куракда турмайдиган гаплар билан айблаши тўғрими? Биз қайси замонда яшаяпмиз ўзи: 1937 йилдами ёки 2018 йилда?! Дарвоқе, қўрқитишлар ўз самарасини берди. Кўпчилик томни профнастил билан ёпишга рози эканини билдирди".
Хокимлар устидан тушган хар бир арзнома кулами кенглигига караб тепага 50-100$ мингдан штраф тулаяпди.
Хокимни бу иши 100га тортади - тулашдан кочиш ёки штраф микдорини камайтириш учун уша мулозимини ишдан бадарга килса керак.
Комментарии 50
Хокимни бу иши 100га тортади - тулашдан кочиш ёки штраф микдорини камайтириш учун уша мулозимини ишдан бадарга килса керак.