Шикоятда 28 та хонадон эгалари кўчага ҳайдалаётгани иддао қилинган эди. 10 июль куни ижтимоий тармоқларда косонлик муштарий йўллаган шикоят юзасидан ЎзМТРК тайёрлаган махсус кўрсатуви тарқалди. Унда мутасаддилар хонадон эгалари учрашгани, Озодликка келган шикоят ўз тасдиғини топмагани айтилган.
Қуйида Озодликнинг "Сиздан Телеграм" рукнида эълон қилинган шикоят:
КОСОН. "Қашқадаё вилояти Косон туманидан ёзмоқдаман. 5-микрорайонда яшаб келган 28 та хонадон кўчага ҳайдалмоқда. Улар истиқомат қилган жой сотиб юборилган. Энди эса маҳалла раиси уйларни бўшатинглар, дея одамларни ҳол-жонига қўймаяпти. Бечора қўли калта оилалар қаерда яшайди, ахир? Маҳаллий раҳбарларга арз қилишди – фойдаси йўқ. Тошкентга, Президент девонига шикоятга боришмоқчи эди, аммо йўлкира топа олишмаяпти. Ушбу мурожаатни масъул раҳбарлар ўқиётган бўлса, 28 та оилага кўмак берсин!"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 32