Таниқли прозаик ва собиқ давлат мулозими Мурод Муҳаммад Дўст сценарийси асосида суратга олинган бу фильм тақиққа учраб¸ 5 йилдан бери токчада қолаëтган эди.
Сценарий муаллифи¸ таниқли ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст Озодлик мухбири билан ëзишувда: “Сценарий шаклида ёзилган нарса. Беш йил токчада ётди. Шу қуда тараф (МХХ назарда тутилган) бекитиб қўйган эди. Уларниям кино тақдимотига таклиф қилдик”,дея билдирди.
Адолатсиз жамият учун яралган ëлғон
Фильм режиссери Мирмақсуд Охуновнинг Озодликка 3 июль куни айтишича¸ бу асар “ўз ëлғонига асир бўлган одам ҳақида” ҳикоя қилади:
- Фильм ўз ишларини юритиш учун аслида йўқ бўлган “Окахон”ни тўқиб чиқарган ва бу фейк “Окахон” соясида иш битирган ўзбек тадбиркори ҳақида¸ деган суҳбатдошга кўра¸ кино қаҳрамони oхир-оқибат ўзи тўқиган ёлғонининг соясига айланиб қолади.
Фильмнинг иккинчи режиссери Аҳмад Ўнарбоев Озодлик билан суҳбатда асосий ролларни ижро қилган Фахриддин Шамсиматов, Фарҳод Абдуллаев, Муҳаммадсоли Юсупов, Нигора Каримбоева каби актёрлар маҳорати кино муваффақиятини таъминлаганини айтади:
- Алишер Навоий номидаги киносаройда илк мартаба 27 июнь куни зиëлилар учун закритий показ қилдик. Мурод Муҳаммад Дўстга хос бўлган Эзоп тили ва кинояни томошабин тушунди¸ деб ўйлайман. Фильмнинг таъсирли чиқишида уни суратга олган оператор Музаффар Юсуповнинг ҳам роли катта бўлди¸ дейди бу суҳбатдош.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги Ахборот коммуникация бўлими бошлиғи Баҳодир Муҳаммедов Озодлик билан суҳбатда токчада турган киноларнинг намойиш қилинишини “Мирзиëев даврининг хосияти” деб баҳолади:
-"Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ёшлар ижодий тажриба" студиясида суратга олинган бу кинони халқаро кинофестивалларга тақдим қилиш устида иш олиб бораяпмиз. Жамият билан бирга кино ҳам очиқлик сари қадам ташламоқда. Фильмнинг кинотомошабинлар тарафидан илиқ кутиб олингани ва тушунилганига гувоҳ бўлдим. Кинони ўзим ҳам бола-чақам билан томоша қилдим. Кино - томошабинларнинг барча қатламлари кўра оладиган асар эканлигига ўзим гувоҳ бўлдим¸ дейди мулозим.
"Ўзбеккино" мулозими фильмнинг нега тақиқлангани ва токчада 5 йил қолиб кетгани сабабларига аниқ-тиниқ жавоб бера олмади. Режиссер Мирмақсуд Охуновнинг Озодликка айтишича¸ 2013 йили суратга олинган фильм ўша пайтдаги "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий экспертиза бўлими тарафидан қабул қилинмаган.
Токчага ташланган фильмлар
Ўтган 25 йил давомида Ўзбекистонда минглаб кино суратга олинди ва улардан баъзилари саëз ва бачканалиги боис¸ Бадиий кенгашдан ўтказилмаган. Айни пайтда мавжуд мафкура қуюшқонига сиғмаган ўнга яқин фильм ҳам токчага қўйилган. Озодлик билан ўтган йилги суҳбатда¸ таниқли артист Обид Асомов ўзи суратга олган фильмнинг ҳам токчага ташлаб қўйилганини айтган эди.
“Айний романи асосида олинган “Судхўрнинг ўлими” сериали 10 йилдан бери “Ўзбектелефильм” токчасида чанг босиб ëтибди”¸ дейди фильм муаллифи Улуғбек Йўлдошев.
Ўзбекистонлик киномунаққид Ботир Эшқувватов Озодлик билан суҳбатда¸ токчага қўйилган киноларнинг ҳаммаси ҳам шедевр эмас¸ деган фикрни билдирди:
- Бачканалиги¸ савиясизлиги учун токчага қўйилган асарларни реабилитация қилиш тарафдори эмасман. Аммо “Окахон” фильми расмий сиëсий рамкага сиғмагани учун тақиқланганига гувоҳман. Фильм қонун эмас¸ “бой оталар” гапи ўтаëтган жамиятни ҳажв қилади. Яхши ва ишонарли фильм. “Судхўрнинг ўлими” сериалида ҳам бугунги мулозимлар ўзларининг қиëфаларини кўришгани бир сабаб бўлса¸ Тожикистон билан сиëсий алоқалар таранглашгани иккинчи сабаб бўлди. Бугун токчага сиëсий тақиқ боис қўйилган кинолар кўрсатилишини олқишлайман. Айни пайтда савияси паст киноларнинг Бадиий кенгаш қарорига биноан токчага қўйилишини маъқуллайман¸ дейди мунақққид.
Озодликка маълум бўлишича¸ "Окахон" фильми Каримов даврида сиëсий тақиққа учраб¸ Мирзиëев даврида реабилитация қилиниб¸ жамоатчиликка намойиш этилаëтган фильмларнинг биринчисидир. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 61
be xato yozibsiz
Минглаб трушобаларда умри утиб кетадиган,туйиб овкат емай,Гангни лойкасида чумилиб ,молга сигинадиганларга йилига сал кам минг хилда кино сурьатга олинади ва курсатилади!!! Икки соат кино вертуал дунесига тушиб асл хаетни унитган кашшоклар узларини кино кахрамони урнига куйиб кинони кайфида калласини ликиллатиб яна яшашда давом этаверади!!!
Бизда хам шундек булмокда катта экранда еки тв зомби кутисидан уз кузлари билан хакикатни куриб,томоша киладию аммо реал хаетини узгартира олмайди!!! Эх деб куяди сал чапдастроги ,ха энди деб мингирлайди ювошроги,куз ешсиз йиглайди писсимист катлам аммо е Раббий деб бош кутарадигани колмади еки кочиб кутилди!!!
"Окахондан" кейин "Опахон" ни хам сураьтга олишни унитманг ,жамият матриархат томон жадал кетиб бормокда!!!
Галати дуне, уйинлари тушинарсиз...