Газетанинг 2 июлдаги мақоласида ёзилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати июнь ойида НАТОдаги иттифоқчиларига “кескин сўзлар” битилган огоҳлантириш хатлари жўнатган. Унда иттифоққа аъзо сифатида хавфсизликка оид мажбуриятлар бажарилмаётганидан Қўшма Штатларнинг ҳафсаласи бўлаётгани таъкидланган.
Трамп НАТОга аъзо мамлакатларни ялпи ички маҳсулотининг 2 фоиздан кам қисмини мудофаа сарфлаётгани учун қайта-қайта танқид қилиб келмоқда.
11-12 июлда НАТОнинг Бюрюсселда бўлиб ўтадиган саммити олдидан Қўшма Штатлар билан айрим энг яқин иттифоқчилари ўртасида зиддиятли вазият вужуд келди. Айни учрашувдан сўнг Трамп 16 июлда Россия президенти Владимир Путин билан Ҳелсинкида учрашишни режалаштирмоқда.
НАТО Бош котиби ёрдамчисининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеймс Аппатурай Озодлик мухбирига, “сиёсатнинг шу кунларда башорат қилиб бўлмайдиган нарсага айлангани”, аммо мудофаа масаласида “барча иттифоқчилар тўғри йўналиш олаëтганини билдирди.
"АҚШ ҳукумати Трамп раҳбарлигида Европа хавфсизлиги учун харажатларни 40 фоиз оширди... Ўз навбатида европаликлар ҳам мудофаа ва НАТОга кўпроқ пул сарфламоқда. Бинобарин, ютуқлар ҳақида гапирсак бўлади”¸ деди Аппатурай.
Трамп Германия канцлери Ангела Меркелга йўллаган хатида “Европа, айниқса, Германия иқтисодий ривожланиб бораётган, шу билан бирга мудофаа соҳасидаги муаммолар бошдан ошиб ётган пайтда Қўшма Штатлар қитъа мудофаасига тобора кўпроқ маблағ сарфлаётгани” айтилади.
Айни гаплар Трампнинг НАТОга аъзо бошқа мамлакатлар, жумладан, Канада, Норвегия ва Бельгия раҳбарларига ёзган хатида ҳам такрорланади.
Меркель эса ўз навбатида НАТО олдидаги мудофаа харажатлари бўйича олган мажбуриятларини 2024 йилга қадар бажара олмаслигини айтди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 24