Лекин, Наманган вилоятининг айрим масжидларида аввалгидек болалар намозга қўйилмаганидан шикоятлар бўлди.
Озодликка келган ва ижтимоий тармоқларда билдирилган шикоятларда Наманганнинг Косонсой туманидаги Эшон бобо, Бузурукхўжа жоме масжиди, Поп туманидаги Имом Зайнобиддин, Саид Жалолхўжа жоме масжидлари номи тилга олинди.
Айтилишича, 15 июн кунги Ҳайит намози вақтида 18 ёшга тўлмаган болалар бу масжидларга киритилмаган.
Хусусан, Косонсой туманидаги Эшон бобо масжидига борган Азимжон, Озодлик билан суҳбатда, фарзандларини қайтаришга мажбур бўлганини айтди.
- Ўзбекистоннинг ҳамма жойида Ҳайит намозига болалар киритиляпти, бизни Намангандаги масжидларда ҳали ҳам эски замондан қолган тақиқлар сақланиб қоляпти. Нимагалигини тушунтириб берадиган одам борми? - дея савол ташлади 3 фарзанди масжидга киритилмаганини айттган наманганлик Азимжон. Facebook.com ижтимоий тармоғида Поп туманидаги Саид Жалолхўжа масжидига Ҳайит намозига борганини айтган фойдаланувчи: "Масжид ҳовлисига киритилмади, кўчада туришди", деб ёзди.
Шунингдек, Намангандаги аксар масжидларда болалар Рамазон ойида таровеҳ намозига ҳам қўйилмаганидан ҳам шикоятлар кузатилди.
Facebook тармоғида Дилшод Ҳалилов исмли фойдаланувчи бу ҳақда шикоят қилиб, президент Шавкат Мирзиёев қабулхонасига ёзгани, аммо аниқ жавоб олмаганини билдирди.
Наманганлик журналист Носир Зокир болаларнинг масжидларга киритилмаганини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган “эркинлаштириш сиёсати"га зид, деб билишини айтади.
- Менимча, айрим масжидлар ўзгаришлардан хабарсиз қолиб, ҳали ҳам ўзбошимча, аввалгидай иш тутаётган бўлса керак-да. У даврлар ўтиб кетди, болаларни ҳам киритишса, Ҳайит яна ҳам файзли бўлади, - деди айрим масжидларда болалар Ҳайит намозига қўйилмаётганидан хабари борлигини айтган Носир Зокир.
Наманганлик маҳалла фаоли Убайдулло Азимов вазиятдан хабари борлигини, аслида ёш болаларни масжиддан узоқроқ тутиш тарафдори эканини билдирди.
- Ёш болалар ўқишини ўқисин. Болани мияси чалғимасин, дейишяпти-да. Фақат, мактабда берилган дарсликларни ўқисин. Мактабни яхши ўқиса олийгоҳларда ўқийди, етук одам бўлиб етишади-да. Мактабни битирганидан кейин масжидга борсин, - дейди Убайдулло Азимов Озодлик билан суҳбатда.
Наманганлик блоггер Аббос Асад ҳам айни мавзуни тилга олиб, болаларга масжид эшикларини ёпиш билан уларнинг радикаллашувига йўл очган бўламиз, деб фикр билдирди.
- Масжид эшикларини очиш керак, диний чекловларни олиб ташлаш керак, ана шунда ёшларнинг радикаллашуви олдини олган бўламиз, - дейди Аббос Асад.
Лекин, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардан Озодликка йўлланган хабарлар ва видеотасвирларда аксарият масжидларда болалар бу йил илк бор Ҳайит намозларига қаршиликсиз киритилгани кузатилди.
Ўтган ой Тошкент шаҳар имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли, ёш болалар учун энди масжидлар дарвозаси очилди, деб маъруза қилган эди.
"Ёш болаларга нисбатан озгина монеълик бўлган жойи бор эди. Бугундан бошлаб, ёш болалар учун бемалол дарвозалар очилди", - деган эди Одилхон қори 18 май кунги маърузасида.
Лекин, бу имом ўз баёнотига нима сабаб бўлганини изоҳламаган, шунингдек, Диний идора ҳам бу борада бирор расмий баёнот бермаган эди.
Ҳозирча, Намангандаги вазият ва умумиятла, болаларнинг ҳайит намозларига қўйилиш-қўйилмаслиги борасида Озодлик Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан бирор аниқ изоҳ ололмади.
Хусусан, идора раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур болаларнинг Наманганда Ҳайит намозига киритилмаганидан хабарсиз эканини айтди.
Ўтган ой Ўзбекистондаги айрим мактабларда ота-оналардан фарзандларини ёзги таътил пайти отинойи ёки домлага бермаслик ҳақида тилхат олингани ҳақда Озодлик хабар берган эди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 105
Кимга кандай билмадиму, лекин мискинга ёрдам берган, бирлашиб муборак байрамни нишонлаган узбек халкини куриб, эшитиб, шундай маколаларни укиб...
Фахрга, ажиб ёкимли гурурга тулиб кетаман.
Яхшиям мусулмонмиз, яхшиям узбекмиз.
Яхшилар куп, яхшилар бор.
Тангримга минг шукур!
Ёш бола Исломни оилада ургангани яхши, номоз укилаятган, тумонат башарият ичида, уйинкарок болани хаёли бошка ерда булади аксариятини...
Фикр меники.
хатто мактап ешида эмас
Болани мажбур олиб бориш...
Уни хаёли стадиондаги тупда булса, уйинкарок ёшдаку...
Анвар қори домла тиши соғлом эди, ошқозони яхши ишларди, ошни яхши ер эдилар, гўштни яхши кўрардилар домламиз.
айниқса тўкин-сочинли ифторларни прагул қилмасдилар.
Ўзларини мақташни ёмон кўрардилар учун ўғилларини, жиянларини мақтардилар.
Баъзида мажбур бўлиб мақтаниб қўйиб шу заҳоти "ло ҳовло воло қуввото"ни айтиб қўярдилар.
Ислом Каримовни любимчиги эдилар, шукр-сабр ҳақида илмий иш қилганлар, озгина-созгина рост гапириб ҳам турганлар, солиқ ттўлашга тарғиб қилганлар, Алишер Навоийни ўқисанг бўлди бошқаси керакмас деганлар, қиммат духилар сепиб қиммат ва тоза кийимларда юришни яхши кўрардилар, қиммат соат тақишни яхши кўрганлар, марракага борсалар энг кўп пулни ҳам ўзлари олишга ҳаракат қилиб шунда ҳам етакчиликни ушлаб турганлар(500$).
Яна бирор яхши сифатлари бўлса давом эттиринглар, ёмон ном билан эмас яхшилари билан эслайлик азизлар
(ЖУРНАЛИСТ)
ТАТУ
ТОШКЕНТ АФИЦИАНТ ТАЙЁРЛАШ УНИВЕРСИТЕТИ
Дипломатия талабаси
1чи йил Келажакда президент буламан
2чи йил вазир уринбосари буламан
3 чи йил мактаб директори буламан
4чи йил хеч бўлмаса оддий аскар буламан
5 чи йил битириб булганидан сунг. Ака Россияга билет неча пул экан?
Тату талабаси
1 чи йил Хаккер буламан
2чи йил хаккер буламан
3 чи йил компьютерхона очаман
4чи йил хеч бўлмаса бозорда сотувчилик киламан
5 чи йил битириб булганидан сунг Ака иш йукми?
Университетга ишга кирган домла
1 чи йил Пора олмайман, пора олиш гунох
2 чи йил Эхх хаёт кундан кунга огирлашиб кетмокда ойлик кам.
3 чи йил озгина пора олсам хеч нарса бўлмайди аксинча бировни хожатини чиқариб боряпман.
4 чи йил Насиб килса шу семестрдан 10 минг доллар ишлаб ласетти оламан.
Талаба Америкада туғилди, Японияда янада ривожланди Узбекистонда эса очликдан улди.
Кишлокдан укиш учун келган кизнинг кундалигидан парча
1чи йил аьло бахоларга укишим кера...ЕщёКоса тагида ним коса" ёки пичинг гаплар хакида.
ТАТУ
ТОШКЕНТ АФИЦИАНТ ТАЙЁРЛАШ УНИВЕРСИТЕТИ
Дипломатия талабаси
1чи йил Келажакда президент буламан
2чи йил вазир уринбосари буламан
3 чи йил мактаб директори буламан
4чи йил хеч бўлмаса оддий аскар буламан
5 чи йил битириб булганидан сунг. Ака Россияга билет неча пул экан?
Тату талабаси
1 чи йил Хаккер буламан
2чи йил хаккер буламан
3 чи йил компьютерхона очаман
4чи йил хеч бўлмаса бозорда сотувчилик киламан
5 чи йил битириб булганидан сунг Ака иш йукми?
Университетга ишга кирган домла
1 чи йил Пора олмайман, пора олиш гунох
2 чи йил Эхх хаёт кундан кунга огирлашиб кетмокда ойлик кам.
3 чи йил озгина пора олсам хеч нарса бўлмайди аксинча бировни хожатини чиқариб боряпман.
4 чи йил Насиб килса шу семестрдан 10 минг доллар ишлаб ласетти оламан.
Талаба Америкада туғилди, Японияда янада ривожланди Узбекистонда эса очликдан улди.
Кишлокдан укиш учун келган кизнинг кундалигидан парча
1чи йил аьло бахоларга укишим керак. Йигитлар хакида уйлашга хали эрта.
2чи йил йигит дуст орттирсам орттирибманда нимаси ёмон
3чи йил уфф кеча озгина ичганимга нималар булгани эсимда йук ишкилиб йигитим хеч нима килмаган булсинда.
4чи йил Университетдагилар учун соати 100 минг. Бегоналар учун 200 минг. Квартира узимдан. ТАМОМ.
(ЖУРНАЛИСТ)
Мактаб укувчиси масжитга бориши шарт эмас, оиладан олади керагини.
Хаёли бошка ердаги болани мажбур масжитга киритиб хеч нарсага эришиб булмайди.
Бу мени фикрим, ёзишга тулаконли хакким бор!
Ёкмаган булса, четлаб утинг...
Сиз хам сог булинг!
Менга ёзмасангиз кунглим бахор булар эди...