АҚШ Молия вазирлиги "Қора рўйхат"ига киритилган Раҳимовга Ўзбекистонда 2013 йилда ҳам қидирув эълон қилинган, лекин икки йил аввал унинг исми қидирилаётганлар рўйхатидан ғойиб бўлган эди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг исми сир қолишини истаган мулозими вазирлик сайтида 67 ёшли Раҳимов Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Kодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик, 243-моддаси, яъни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, 228-моддаси, яъни ҳужжатлар, муҳрлар тайёрлаш, уларни қалбакилаштиришда гумонланиб қидирилаётгани ҳақидаги эълонга Озодлик эътиборини қаратди.
Мулозим, шунингдек, қидирувга берилган яна бир фуқаро - 50 ёшли Раҳимова Лола Жабборовнанинг ҳам қидирувга берилганига эътибор қаратар экан, "бу аёл Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи", деб иддао қилди.
Мулозимнинг Озодликка айтишича, Ғофур Раҳимов ва Лола Раҳимованинг қидирувга берилгани тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг “Қидирувдаги шахслар” бўлимида бир ҳафта илгари пайдо бўлган.
Ғофур Раҳимов ва Лола Раҳимованинг қидирилаётганлар рўйхатида қайта пайдо бўлиши юзасидан ўз саволларини бериш учун Озодлик Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги билан 3 кун давомида боғланишга уринди. Ниҳоят, 14 июнь куни ди.вазирлик матбуот хизмати мулозими бу ҳақда изоҳ беролмаслигини айтиш билан чекланди.
Айни пайтда¸ 14 март куни Ғофур Раҳимов номини халқаро қидирувга берилганлар рўйхати эълон қилинадиган Интерпол сайтидан топиб бўлмади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ғофур Раҳимовга 2013 йилнинг февралида ҳам қидирув эълон қилган.
Ўша айтда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати унга қарши жиноят иши очгани ҳам хабар қилинган эди.
2016 йил 15 сентябрь куни эса Ғофур Раҳимов исми Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий ваколатхонаси қидирув лентасидан олиб ташланганди.
Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи эканлиги иддао қилинаётган Лола Раҳимованинг исми, бу иддаони қилган вазирлик мулозимига кўра, Ўзбекистонда қидирилаётганлар рўйхатида биринчи марта эълон қилинмоқда.
AIBAнинг "Қора рўйхат"даги президенти
АҚШ "Қора рўйхат"ига киритган ўзбекистонлик таниқли ишбилармон ва меценант Ғофур Раҳимов шу йилнинг январь ойида Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланланган эди.
AIBA расмий сайтида қайд этилишича, унинг номзоди Россия Федерацияси томонидан кўрсатилгани, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам қўллаб-қувватлагани ҳақда Озодлик хабар берган эди.
2012 йилда АҚШнинг Молия вазирлиги дунёда фаолият юритаётган ва келиб чиқиши собиқ Совет худудларидан бўлган уюшган жиноий ташкилотнинг етти аъзоси ва икки япон мафиясига қарши жазо чораларини киритган.
АҚШ "Қора рўйхат"ига киритилганлар орасида Ғофур Раҳимов ҳам бор.
АҚШ молия вазирлиги Ғофур Раҳимовни Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш асосий соҳаси бўлган уюшган Ўзбек жиноий гуруҳининг раҳбарларидан бири дея таърифлаган.
Уюшган жиноятга алоқадор кўриладиган шахснинг AIBAга муваққат президент этиб сайланишидан Халқаро Олимпия қўмитаси чуқур ҳавотирга тушгани ҳақда Британияда чиқадиган Guardian нашри хабар берган эди.
AIBA ичидаги манба эса Guardianга Ғофур Раҳимов ҳеч қачон ҳеч қандай жиноятда айбдор деб топилмаган ва туҳмат қурбонига айланганини айтган.
Манбага кўра, Раҳимов ҳозирда АҚШ Молия вазирлиги “қора рўйхати”дан ўз номи олиб ташланишига эришмоқчи.
Ғофур Раҳимовнинг ўзи ҳам ўтган ой AIBA сайтида эълон қилинган баёнотида уюшган жиноий гуруҳлар билан ҳеч қачон алоқада бўлмаганини билдирган.
"Мен ҳеч қачон ҳеч қандай уюшган жиноий гуруҳ билан алоқадор бўлмаганман ва дунёнинг ҳеч бир юрисдикцияси томонидан ҳеч қачон ҳеч қандай жиноятларда айбланмаганман. АҚШ Ғазнасининг босими давом этаётган бўлса-да, мен АIBA бошқаруви ва молиявий барқарорлигини тиклаш бўйича ҳаракатларимни давом эттираман. Мен боксни яхши кўраман. АIBA ҳар қандай чорловлар устидан ғалабага эришади ва менга нисбатан асоссиз айбловларга қарамасдан, ҳаётимни спортга бағишлашда давом этаман", — дейилади баёнотда.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб Ўзбекистон ва Марказий Осиëдаги криминал тўдалар ичидаги нуфузини кучайтириб келаëтгани айтиладиган Ғафур Раҳимов Тошкент ҳукумати томонидан мамлакат спорти¸ хусусан, боксини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаëтган йирик тадбиркор сифатида эътироф этилиб¸ шахсан президент Каримов томонидан берилган олқиш ва мукофотларга сазовор бўлган.
Раҳимов 2002 йилги Сиднейдаги Ёзги Олимпиада ўйинларида Осиë олимпия қўмитаси расмийси сифатида қатнашишга борган пайтда Австралия хавфсизлик идоралари, "халқаро наркобарон" деган шубҳа билан, мамлакат ҳудудига киритмаган ва бу воқеа халқаро майдонда шов-шувга сабаб бўлган эди.
Норасмий манбалар президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан бизнесдаги мавқеини сақлаб қолиш учун рақобатга киришганидан сўнг Ғафур Раҳимовнинг ҳукумат¸ хусусан Ислом Каримов марҳаматидан мосуво бўлгани ва 2010 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетганини айтиб келишади. http://localhost.gramblr.com:4343/#/confirm/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 31
Охирги пайтларда бутун ижтимоий тармоқларни биргина хабар ларзага солди. Сезиб турганингиздек Ёшлар Иттифоқи раҳбари Кахрамон Куронбоев журналистлар билан учрашувда узи билмаган холда "нето" гап гапириб куйди. Хозир Куронбоев нималар деган, нима учун ижтимоий тармоқларда кандай мухокамалар булган буларни батафсил ёзиб утирмайман. Шундок хам барча нарсадан яхшигина хабарингиз бор. Аммо мени бир нарса чукур уйга солябди. Тасаввур килинг битта туй кортежи кетябди барча кортежларни хисоблаганда минимум 10 та машина бор. (Куронбоевнинг гапларига караганда унданам куп) машина ичида энг камида 20 та одам бўлади. Ён атрофдаги одамларни хисобга олсак умумий энг камида 50 та одам бу вокеа гувохига айланган булиши керак. Энди тасаввур килайлик бутун мамлакатга машҳур бўлиб кетган бу кортежларни президент маслахатчиси тўхтатганда Наҳотки битта одам хам видеога ёки расмга олмаган булса? Наҳотки хеч бўлмаса ижтимоий тармоқларда уша гувохлар уз фикрлигини...ЕщёШов шувларга уч Узбек халки"
Охирги пайтларда бутун ижтимоий тармоқларни биргина хабар ларзага солди. Сезиб турганингиздек Ёшлар Иттифоқи раҳбари Кахрамон Куронбоев журналистлар билан учрашувда узи билмаган холда "нето" гап гапириб куйди. Хозир Куронбоев нималар деган, нима учун ижтимоий тармоқларда кандай мухокамалар булган буларни батафсил ёзиб утирмайман. Шундок хам барча нарсадан яхшигина хабарингиз бор. Аммо мени бир нарса чукур уйга солябди. Тасаввур килинг битта туй кортежи кетябди барча кортежларни хисоблаганда минимум 10 та машина бор. (Куронбоевнинг гапларига караганда унданам куп) машина ичида энг камида 20 та одам бўлади. Ён атрофдаги одамларни хисобга олсак умумий энг камида 50 та одам бу вокеа гувохига айланган булиши керак. Энди тасаввур килайлик бутун мамлакатга машҳур бўлиб кетган бу кортежларни президент маслахатчиси тўхтатганда Наҳотки битта одам хам видеога ёки расмга олмаган булса? Наҳотки хеч бўлмаса ижтимоий тармоқларда уша гувохлар уз фикрлигини билдиришмаса? Хеч бўлмаса исм фамилиялигини сир саклаш эвазига "Озодлик" радиосига мурожаат килишлиги мумкин эдику? Йук Ундай булмади. Ундай булмаслиги аниқ эди. Мени назаримда Куронбоев пиар килиш максадида журналистларга ёлгон гапириб куйган. Ёлгон гапи бундайин Шов шувларга сабаб булишини очиги узи хам кутмаган эди ва шунинг учун тезда журналистларга интервью хам берди. Аммо гирт олди кочди гаплардан бошкасини гапирмади. Лоакал айтиши мумкин эдику. Мени кечиринглар, Туйларни камхарж килиш максадида, ёшларни тугри йулга солиш максадида шундай ёлгон гапирган эдим. Бу ёлгоним бунчалик Шов шувларга сабаб булишини кутмаган эдим деган мазмунда узр сураши шарт эди. Аммо у ундай килмади!!! Мени бир нарса уйлантиради Наҳотки доно халқимиз шунчалик ёлгон Шов шувларга уч булса? Наҳотки ёлгон ва рост сузни ажрата олмасак? Наҳотки Каёкдаги бир ёлгончини деб бир биримизни гажисак? Аммо бу ишлар бир томондан яхши булди чамамда. Чунки ижтимоий тармоқлар(айникса фейсбук) кучи эвазига бу хабар президентгача етиб борди Ёшлар Иттифоқи аппаратида ишлайдиган танишимнинг гапига караганда 30 июнь куни катта эҳтимол билан Куронбоев уз лавозимини тарк этади. Ёшлар Иттифоқи аьзолари гурухда бор булса сизлардан маколамда нисбатан раддия кутиб коламан. Хар холда курайликчи рахбарларингизни канчалик химоя кила олар экансизлар
P.s
Шахсий ишларим купайгани боис бир неча хафта макола киритмай куйдим. Личкамга жуда кўплаб мурожаатлар булди. Мени бир оз бўлсада эслаб турган хамда ёзган маколаларимни севиб укийдиганларга уз МИННАТДОРЧИЛИГИМНИ билдираман. Насиб килса бундан буёгига хар куни комментларда фикримни ёзиб колдираман ёки маколалар ёзаман.
(ЖУРНАЛИСТ)