Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси чавандозларини Hyatt меҳмонхонаси, Сайлгоҳ ва Алишер Навоий кутбхонаси олдида кўриш мумкин.
Ўтган ой Тошкент ИИБсида отлиқ қўриқлаш бўлинмаси ташкил этилгани, бунинг учун бошқарма 50та от сотиб олгани хабар қилинган эди.
Бугунги кунда одамлар энг кўп йиғиладиган тадбирларда отлиқ милиция — энг қулай воситадир.
От минган чавандозлар ўзларининг пиёда ҳамкасбларига нисбатан тезроқ ҳаракатланишади.
Бундан ташқари, отдаги ички ишлар ходими жонивор тепасида атрофдаги вазиятни яхшироқ кўриш ва ҳар қандай хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф этиш имкониятига эга бўлади.
Европа мамлакатларида футбол фанатларини тарқатиб юборишда кўп ҳолларда отлиқ полиция хизматидан фойдаланади. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 71