Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб, kun.uz хабар қилди.
Алоҳида чет элликларга дронларни олиб киришга рухсат берилиши февраль ойида президент томонидан имзоланган «Кириш туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарордан сўнг маълум бўлганди.
Янги тартибга кўра, ижодий гуруҳлар ижодий гуруҳ ва суратга олиш жойлари ҳақида зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда Давлат туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» МАга рухсатнома беришни сўраб мурожаат қиладилар.
Кўрсатилган идоралардан бири Мудофаа вазирлиги ва Дававианазоратни хабардор қилади ҳамда олинган рухсатномани ижодий гуруҳга беради.
Бу мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил, 26 ноябрь кунги қарори билан пилотсиз бошқариладиган учувчи аппаратларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 47