"Бухоро вилояти Олот туманидан мурожаат қилмоқдаман. Туман деҳқон бозори ҳудудидаги айрим дорихоналарда санитария-гигиена қоидаларига зид равишда дори-дармон сотилмоқда. 35-40 даража иссиқда кондиционер ишлатмасдан эшикларини ланг очиб қўйиб савдо қилишмоқда. Ҳолбуки, аксар дори-дармон мўътадил ёки совуқ ҳароратда сақланиши талаб этилади. Жазирамада дори-дармон сифати бузилмаслигига ким кафолат беради? Сифатсиз дори ичган одамлар касал орттириб олмаслигига ким кафолат беради? Дорихоналар номини аниқ биламан, аммо одоб юзасидан уларни очиқламайман. Мутасадди ташкилотлар тегишли тартибда текширув ўтказса, гапларим тўғри эканига амин бўладилар". https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 25
На мой огород. ........
Сог одам хам олаверади дориларни керак булмаса хам.
Аптека тармоги биздаги энг ривожланган бизнец булса керак.