Президент Мирзиëевнинг АҚШга расмий ташрифи давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатига топширилган бу галги “Орзу лайнери”(учқич номининг ўзбекча таржимаси - таҳр.) давлатга қарашли компания ихтиëридаги учинчи Dreamliner бўлди.
Расмий ва маҳаллий матбуот¸ қолаверса¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати Ўзбекистоннинг Марказий Осиëда Dreamliner сотиб олган ҳозирча ягона давлат эканини “алоҳида қайд этмоқда”.
Айни пайтда¸ самолётнинг дунëдаги энг қиммат бу моделини сотиб олишга иқтисодий ва молиявий имконият ва тижорий эҳтиёж бор эдими¸ минтақада биринчи бўлиб “Орзу лайнер”и сотиб олиш ўзбекистонлик солиқ тўловчига қанчага тушади¸ деган саволлар ҳозирча кун тартибига қўйилмади.
Қиммат орзу
«Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси эълон қилган маълумотга кўра¸ ширкат 2020 йилга қадар жами олтита Dreamliner учқичига эга бўлади.
Boing корпорацияси эълон қилган рўйхатга кўра¸ Ўзбекистон жами 7 дона Dreamliner сотиб олишга буюртма берган.
Миллий авиакомпания расмийлари¸ ўз паркидаги уч дона “Орзу лайнер”и учун қанча тўланганига оид Озодлик саволига 21 май куни аниқ жавоб бермади.
Ислом Каримов 2014 йили қўл қўйган қарорда¸ дастлабки иккита Dreamliner учун 246¸4 миллион доллар ажратилгани ва бу маблағнинг ярмини давлат ажратиши ëзилган. Қолгани¸ Озодлик гаплашган Тошкент мулозимларига кўра¸ АҚШнинг Exim банки ажратган кредит билан қопланган.
4-5 соатлик парвозга Dreamliner керак эмас!
Озодлик билан суҳбатда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси собиқ мутасаддиларидан бири¸ Dreamliner сотиб олиш қарорини авиакомпаниянинг "энг катта хато”ларидан бири деб атади.
«Dreamliner олиш бу «Ҳаво йўллари»нинг олдинги раиси Тяннинг иши. Бу компания доим тепадагиларнинг кормушкаси бўлиб келган ва бу савдо ортида ҳам ўшаларнинг манфаати турган. Ўз паркидаги учқичлардан унумли фойдалана олмай турган авиакомпанияга ҳар бири 170 миллион долларлик самолëт олинди. Бу қарор тижорий ва иқтисодий жиҳатдан мутлақ нотўғри. Dreamliner узоқ масофага учадиган самолëт. Парвоз 7 соатдан узоққа чўзиладиган рейслар кўп бўлсагина¸ ундан фойда олиш мумкин. “Ҳаво йўллари”да бунақа рейс¸ битта Нью Йоркни олмаганда¸ йўқ ва бундай самолëтлар олишни оқловчи на тижорий ва на техник зарурат бор. Булар Dreamliner билан уч-тўрт соатлик масофага учмоқда¸” дейди миллий авиакомпаниянинг Dreamliner олиш жараëнидан бевосита хабардор собиқ мутасаддиси.
Бу мутахассис¸ аксар рейслари 4-5 соатдан узоқ бўлмаган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" "кўрпасига қараб оëқ узатганида" битта Dreamliner пулига айни шу масофа учун оптимал ҳисобланган ўнлаб бошқа учқични сотиб олган бўлишини айтади.
"Лекин мақсад халқ ва давлат пулидан оқилона фойдаланиш эмас¸ балки бу охур тепасида ўтирганларни бойитиш бўлгани учун¸ ана шундай иқтисодий-тижорий жиҳатдан зарарли қарор олинган¸" дейди бу мутасадди.
21 май куни Озодлик боғланган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати расмийси¸ Dreamliner учқичларининг Нью-Йорк¸ Истанбул¸ Сеул¸ Тель-Авив¸ Франкфурт¸ Москва¸ Дубай¸ Сингапур¸ Куала Лумпур каби шаҳарларга қатнаëтганини маълум қилди. Бу йўналишдаги парвозлардан бирортасининг (Нью Йорк мустасно) учиш вақти 7 соатдан ошмайди.
Эшагидан тушови қиммат
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатидаги вазиятдан бевосита хабардор Тошкент мулозимига кўра¸ Dreamliner олиш қарорига қадар¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиапаркида 10 дона А320¸ уч дона деярли фойдаланилмай турган А310 русумидаги йўловчи учқич бўлган.
“Асосий авиапарк Airbus самолëтлари бўлиб турган бир пайтда¸ тепада кимдир Boing олишга қарор бераяпти. Агар мақсад¸ авиапаркни янгилаш ва уни узоқ масофага учадиган самолëт билан тўлдириш бўлганда¸ мантиққа кўра¸ А330 олиш мумкин эди. У ҳам 14 соатгача уча оладиган энг сўнгги русумдаги учқич¸ нархи Dreamlinerдан камида 50 миллион доллар арзон!! Техник хизмат жиҳатдан авиапаркда бир хил русумдаги учқичларга эга бўлиш ҳам арзон¸ ҳам манфаатли - учувчиларни бошқатдан ўқитишнинг кераги йўқ¸ эҳтиëт қисмлари ўша-ўша ëки сал ўзгарган. Dreamliner ниҳоятда қиммат учқич¸ гап унинг бирламчи нархи эмас¸ балки эксплуатациясининг ҳам қимматлигида¸” дейди Озодлик суҳбатдоши.
Dreamlinerга техник хизмат кўрсатиш ва унинг эҳтиëт қисмлари нархининг¸ масалан¸ Airbus учқичларига нисбатан бир неча баробар қиммат эканига¸ мутахассис¸ биргина мисол келтиради.
“Масалан¸ Dreamliner тормозларини алмаштириш 200 минг доллар туради. Airbusники эса¸ 40 минг доллар!” дейди миллий авиакомпания собиқ мутасаддиси.
“Каримов Dreamlinerни Америка билан алоқаларни яхшилаш учун олган...”
Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон транспорт тизими мулозимларидан бири¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг олдинги раҳбарларини Dreamliner баҳонасида миллионлаб доллар "откат" олганликда айблайди. Озодлик ҳозирча бу иддаони тасдиқловчи бирор ҳужжатни кўргани йўқ.
“Молиявий-иқтисодий жиҳатдан зарарга ишлаëтган компанияга Dreamliner олишга ким қўйибди? Битта Dreamlinerнинг пулига иккита Airbus¸ ўнта Россиянинг МС200 ни олиш мумкин эди! Бу сделкани илгари сурганлар Каримовни Boing билан контракт Америка билан муносабатларимизни яхшилайди¸ деб ишонтиришган. Оқибат нима бўлди – 12 йиллик лизингга қарийб бир миллиард долларлик Dreamliner буюришди¸ кимлардир миллионларни ўмарди¸ қарзни тўлаш халққа¸ солиқ тўловчига қолди. Оддий халқ Dreamlinerни тушида кўради. “Ҳаво йўллари”нинг билетлари қимматлигидан халқ автобусда Россияга қатнаяпти¸ йўлда ўлиб кетаяпти. Самолëтга чиқаман дегани¸ Қозоғистонга ўтиб¸ Чимкентдан учиб кетаяпти. Нимага¸ чунки ўзбек ҳаво йўллари қиммат¸ қозоқники арзон¸” дейди бу мулозим.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” айвонида чириëтган учқичлар турипти!”
Озодлик гаплашган авиация соҳаси мулозимлари¸ давлат гаранти асосида берилган кредитларга қиммат-қиммат самолëтлар сотиб олаëтган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиапаркидаги эски учқичларнинг аянчли аҳволда ëтганини иддао қилди.
“Турк ҳаво йўллари авиапаркида камида 295 та самолëти бор¸ битта ҳам Dreamliner йўқ (Boing эълон қилган маълумотга кўра¸ "Турк ҳаво йўллари" 25 дона Dreamliner учун буюртма берган¸ аммо ҳозирча уларнинг бирортаси олинмаган - таҳр.) “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да ҳаммаси бўлиб 19 та самолëт бор¸ унинг учтаси Dreamliner! “Орзу лайнери” ëнида ишлатилмай ëтган A310 учқичлар турипти¸ улар ҳатто тузук-қуруқ сақлашга олинмаган¸ шунчаки ангарда турипти. Уларни сотиш билан ҳеч ким жиддий шуғуллангани йўқ. Беш йилдан бери ўлик юк бўлиб ëпипти. Сотса¸ ҳеч бўлмаса 30 фоиз нархига кетарди! Худди шунингдек¸ яхшигина аҳволдаги учта RJ85 ҳам фойдаланилмай ëпипти. Булар эса¸ Dreamliner олиш билан овора¸» дейди миллий авикомпаниядаги вазиятдан бевосита хабардор мулозим.
Президентнинг хабари бор
Озодлик суҳбатдошларига кўра¸ президент Миризëев “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг қимматбаҳо самолëтлар савдоси ортидаги асл сабабларни ҳам¸ бу хариднинг тижорий жиҳатдан ўзини оқламаслигини ҳам билади, aммо Boing билан шартномани тўхтата олмайди.
“Унгача заказ бериб қўйишган. Бекор қилса¸ штрафной санкциялари катта. Устига¸ Америка билан муносабатларга салбий таъсир қилади. Лекин ҳозирги президент бу Dreamlinerларни рентабелли қилишни талаб этаяпти ва бу тўғри¸” дейди Озодлик суҳбатдошлари.
Қарздор авиакомпания ва унинг “Орзу лайнерлари”ни даромадли қилиш мумкинми?
Озодлик суҳбатлашган авиация мутахассислари¸ бу саволга тасдиқ жавобини бера туриб¸ ўз қарашларини изоҳладилар.
“Мен авиаширкатнинг ҳозирги раҳбарияти бунга қодирми-йўқми¸ билмайман. Лекин вазиятни ўзгартириши мумкин қадамни президентнинг ўзи қўйди – еттита давлатга визани бекор қилди. Агар Ўзбекистонга визасиз келадиган давлатлар кўпайса¸ туризм кучаяди¸ қатнов кўпаяди. Ҳаво йўллари билетларини арзонлатиб¸ учқичлари тўлиқ учишини таъминлашга ўтади. Ҳозир¸ билишимча¸ учқичлардаги ўриндиқларнинг 72 фоизи тўлаяпти¸ бу яхши кўрсаткич. Президент йўналишни тўғри олди¸” дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” собиқ мутасаддиси.
Айни пайтда¸ Озодлик суҳбатлашган транспорт соҳаси мулозими¸ Ўзбекистонда хусусий авиаташувларга рухсат бериб¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” монополиясини синдирмай туриб¸ бу соҳани даромадли қилиб бўлмаслигини айтади.
“Ҳозир ширкатнинг мулк шаклини ўзгартириб¸ акциядорлик компаниясига айлантириш олдидан молиявий текширувлар ўтказилмоқда. Департамент¸ Молия вазирлиги мутахассислари ишлаяпти. Ҳужжатлар тайëр бўлганидан сўнг акциялар чиқарилади ва инвесторга сотилади. Ҳозир иккинчи¸ хусусий авиакомпанияга йўл беришнинг айни вақти. Янги ширкат фонида “Ҳаво йўллари”нинг ҳамма хатоси аëн бўлади ва авиаташувлар соҳасини ҳам халқаро стандратларга кўтариш имкони туғилади¸” дейди транспорт соҳаси мулозими.
"Асосий масала¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг давлат ва халқ пулларини ўмарадиган “кормушка” бўлиб қолишига изн бермасликдир. Ширкат молиявий аҳволини ҳалол аудит қилиш керак. Ишни тоза ва ҳалол саҳифадан бошлаш керак. Давлатнинг пули қаерга кетаëтганини шаффоф қилиш керак¸ бу пулни ишлатаëтганлар жамоатчиликка ҳисоб бериши керак. Катта хатолар¸ энг муҳими¸ коррупцияга ботмаслик учун бу ишни мутлақ қилиш шарт”¸ дейди миллий авиакомпания собиқ раҳбарларидан бири Озодлик билан суҳбатда. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 55
чикиш насиб этсин илойим
Хали уни килиб кетган купп сохалардаги ишларини изини тозалайди , Мирзиеёв... бечора оддий халк
26 - йил хеч нарсаладан хабари йук, факат карсак чалиб юриверган экан....