Мирзиёев Вашингтонда ош берди ва адрас галереясини томоша қилди
АҚШ бизнес ва расмий доира вакилларига ош берилди
Вашингтонда юрган Ўзбекистон делегацияси билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон АҚШ расмийлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этган.
Учрашувда нутқ сўзлаган президент Мирзиёев: “ Гарчи мамлакатларимиз географик нуқтаи назардан бир-биридан олисда жойлашган бўлса-да, меҳнатсеварлик, бағрикенглик ва ватанпарварлик каби қадриятлар халқларимизни бирлаштириб туради” деб таъкидлади.
Расмий хабарда айтилишича, икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзоланган. Бунга қадар расмий матбуот 6 ва 8 миллиард долларлик шартномалар имзолангани ҳақидаги фарқли маълумотлар берилган эди.
Шунингдек, бу тадбирда ўзбек мақом санъатини ривожлантириш ва уни дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Унвонни президент шахсан тақдим қилди.
Шунингдек, Президент Мирзиёев Адрас галереаясини томоша қилди
Президент Мирзиёев Вашингтондаги Артур Саклер галареясида унинг ташрифи арафасида янги очилган ўзбек атласи ва адраси кўргазмасини бориб кўрди.
"Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда", деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Улар тутмасаям узимизикилар рузадир,Трамп оч коринга отволиб мос буб коса шартномага ким кул куяди.Оштан **** аччик шакароп б.н,кук чой95дан ичиб шартномалар имзолаб ана кейин 50/50 майда майда олишоради.
4,8milliard shartnoma nima ekan? Bu savdo haqida bo'lsa bizlarga foydasi bormikan yoki puldorlarni pulini ko'p qiladigan shartnomami bu? Menga tushuntiringlar!
Комментарии 22