Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, 5 май куни Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича илк автобус соат 17:30да "Тошкент" автовокзалидан йўлга чиқади.
Мунтазам қатновлар 7 майдан бошланади. Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг сўм ёки 18 АҚШ долларини ташкил этади.
Қирғизистон делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида шу йил бошида Ўш-Қўқон, Ўш-Фарғона, Ўш-Андижон, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидан Қирғизистоннинг Жалолобод ва Қизилқия шаҳарларига автобус қатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинган эди.
Тилга олинган йўналишларда Совет даврида автобус қатнови мавжуд эди. Мамлакатлар мустақил бўлгач автобус қатновлари тўхтаб қолган.
Бундан аввал, ўтган йилнинг 23 декабрдан бошлаб Air Manas компанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича самолёт парвозларини амалга ошира бошлади, самолётлар ҳафтада икки марта парвоз қилади.
Шунингдек Ўш-Тошкент йўналиши бўйича ҳам парвозлар амалга оширилмоқда. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 70
Жудаям сулим зиерат ва дам олиш маскани.
Бутун водий севиб борадиган маскан эди.
Айникса зилол сувларини айтмайсизми.