Андижонда 300 тоннагача ҳосил берадиган бананзор барпо қилинди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Оқдарё соҳилидаги нобоп экологик вазият аҳоли саломатлигига хавф солмоқда
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан оқиб ўтувчи шу номли дарё соҳили ахлатхонага айланиб қолган (“XXI аср”, 2018 йил17-сон).
Эски-тускилар, заҳарли моддалар, ўлик паррандаю қўй-сигирлар бадбўй ҳид таратиб, тоза ҳавони ифлослантирмоқда. Дарёдан сув ичаётган чорва моллари ҳам касалланмоқда, ер яроқсиз ҳолга келмоқда.
Энг хатарлиси, нобоп экологик вазият маҳаллий аҳоли саломатлигига хавф туғдирмоқда.
Газета мухбири ушбу ҳолат юзасидан Оқдарё тумани давлат санитария ва эпидемиология марказидан изоҳ сўраганида марказ вакили муаммодан бехабарлигини айтган.
Туман атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими эса бу масалада вилоятга мурожаат қилиш лозимлигини уқтирган. Қайд этилишича, Оқдарё соҳилидаги экологик вазиятни ўнглаш учун зудлик билан чоралар кўриб талаб этилади.
Тошкентлик вояга етмаган қиз севган йигити ёрдамида бобосини ўлдиртирди
Тошкент шаҳри Учтепа туманида мудҳиш қотиллик жинояти қайд этилди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси вакили Шаҳобиддин Жўраев “Ҳуқуқ” нашри орқали хабар берган.
Вояга етмаган қиз севган йигитига 70 ёшдан ошган бобоси унга зулм қилаётгани, шу боис уни ўлдириш лозимлигини айтган. Йигит дастлаб қизни бу мақсаддан қайтаришга уринган, аммо бобоси ўлдирилмаса, ўзини бирор нима қилишини айтгач, ошиқ йигит севгилисининг шартига кўнган.
Шу тариқа ошиқ йигит дўсти билан бирга 70 ёшдан ошган қарияни ўз уйида бўғиб ўлдиришган. Сўнг қариянинг сейфидан 5800 доллар пулини олиб қочиб кетишган.
Тергов-суриштирув жараёнида қотил йигитлар ушланган. Улар 18 ва 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Қотилликка ундаган неварага эса 2 йил шартли синов муддати белгиланган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Андижонда 300 тоннагача ҳосил берадиган бананзор барпо қилинди
Андижон вилояти Асака туманида йирик бананзор барпо этилди. Бу ҳақда бир қатор матбуот нашрлари хабар берди.
2 гектар майдонда “карликовий кавандиш” навли 5 минг туп кўчат ўтқазилган. Ушбу навли кўчат бир йил ичида мевага киради, ширинлиги ва қувватлилик даражаси ҳам юқори.
Бананзор барпо этилган “Сабо ҳамкор” корхонаси раҳбари Муҳаммаджон Дадажоновга кўра, 2 гектардан 300 тонна мева олиш режалаштирилган. Бу эса йилига 300-400 минг АҚШ доллари даромад демакдир. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 74
2 гектар ерга банан эксанг маза килиб банани тагида доллар санайсан
2 гектар ерга пахта эксанг гузопоя боглайсан пермер.
Попишахонга кам берибди уюштурувчи шуку
Пакана кучатлар хар канча серхосил булмасин гектарига 150 тоннагача хосил бермаса керак