"Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун Юнусобод туманидаги халқ тилида "Гвардейский" номи билан машҳур йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасига бордим. Паспорт ва эски ҳайдовчилик гувоҳномани топширдим. Кутилмаганда масъул ходим "Кимнинг ҳужжатини кўтариб юрибсиз?" деб бошлиқнинг хонасига олиб кирди.
Бошлиқ участка нозирини чақирди. Участка нозири эса, мени машинасига босиб олиб кетди. Бўлимда мени сўроқ қилишди. Паспортимдаги 4 йил аввалги суратимдан шубҳаланишган экан. Ҳужжатларим тўғри экани маълум бўлгач, қўйиб юборишди. "Машинам "Гвардейский"да қолган, олиб бориб қўйинглар", десам, "Ўзингиз кетаверинг", дейишди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасидагиларнинг савияси шу қадар пастми? Ё ишлаётганини кўрсатиш учун одамларни сарсон қилиш уларнинг иш услубими?" https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 39
Узга юртдан келган мехмонларни бири йўлдаги реклама доскасини ўқиб, менга: “До-ри-хо-на. Бу – аптека тўғрими?” , деди. “Ҳа” деган жавобимни эшитиб: “Пойтахтингизда аэропортдан тушиб шаҳарга кирганимдан бери энг кўп учрагани мана шу ёзув бўлди. Ҳамма кўчада дорихона. Вилоятлардаги шаҳар ва туман марказларида ҳам мана шундай экан. Сизларда касаллик кўпми? Баъзи кўчаларда қаторасига беш-олтитадан мана шундай аптекалар. Сабаби, нима?” , деб сўради.
Рости, мен бу саволга тайёр эмас эканман. Шаҳар айланиб, эътибор бериб қарасам ростдан ҳам дорихона дегани тиқилиб кетибди. Авваллари дори-дармон билан савдо қилувчи дўконлар асли тиббиёт муассасалари атрофида бўлгувчи эди. Ҳозир ҳар бир гавжум кўчада тўрттадан экан. Бозорлар атрофи-ку “дори базаси”га айланган.
хордик уз дан олинди