Покистон армияси ва томидан ҳам номи баланд жосуслик хизматлари анча вақтдан бери мустақил ОАВга босим ўтказиш, қўрқитиш, цензура ва қоттиллик таҳдиди билан мухолифатнинг овозини ўчиришда айбланмоқда.
Кузатувчилар айтишича, Покистоннинг машҳур Geo телеканали ҳарбий амалдорлар билан “сан-ман”га боргани учун жазоланмоқда. Энг йирик “Жанг” тижорат медиа-гуруҳига кирувчи Geo телеканали 1 апрель куни мамлакатнинг кўплаб минтақаларда эфирдан олиб ташланди. ОАВ кузатувчилари ва журналистлар бу ерда ғирромлик бўлаётганини айтмоқда.
Покистоннинг Электрон ОАВ фаолиятини тартибга солувчи маъмурияти (PERMA) телеканалнинг эфирдан олиб ташланганига дахли йўқлигини айтмоқда. Ички ишлар вазири Аҳсан Иқбол 3 апрель куни муаммо юзасидан суриштирув бошланганини эълон қилди, аммо орадан неча кун ўтиб ҳам ким айбдор экани айтилмади.
Кўпчилик бу ишда ҳам ички, ҳам ташқи ишларда керагидан ортиқ ваколатларга эга армия раҳбарлари қўли борлигини гумон қилмоқда.
− Эфирдан олиб ташлашда ҳарбийларнинг қўли борлигига шубҳа йўқ, − деди покистонлик ҳарбий таҳлилчи ва ёзувчи Ойша Сиддиқа.
Ўтган ойда армия қўмондони, генерал Қамар Жовид Бажва Равалпинди шаҳрида бир гуруҳ журналистлар учун овозини ёзиб олмаслик шарти билан матбуот конференцияси ўтказди ва тадбир кенг ёритилди. Ўшанда генерал Geo телеканали фаолиятини “қўпорувчи” деб атади ҳамда ҳарбийларга “осилиш” борасида “қизил чизиқ”дан ўтиб кетиш оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантирди.
Ҳарбий амалдорлар телеканалнинг эфирдан олиб ташланишига алоқаси борлигини рад этмоқда.
“Сан-ман”га бориш
Geo телеканали армия қўмондонлари билан 2014 йилдан бери чиқишмай келади. Ўшанда канал бошловчиси ва журналист Ҳамид Мир Карачи шаҳрида отиб ўлдирилган эди. У олдинроқ армиянинг Хизматлараро разведка (ISI) жосуслик агентлигини ўзига суиқасд қилишга буйруқ берганликда айблаган эди. Телеканал Мирнинг иддаоларини омма кўз ўнгида қўллаб чиқди, ҳарбийлар эса уни одатдагидай бу ишда қўли борлигини рад этди.
Geo телеканали яқинда истеъфога чиққан ва ҳарбийлар билан бир-бирини айблаётган бош вазир Навоз Шариф коррупцияда айбланаётган жиноят ишини ёритишда армия қўмондонларига бўйсунишдан бош тортди. Олий Суд 2017 йили Шарифни коррупцияда айблаб, лавозимидан четлатган эди. Собиқ бош вазир лавозимидан четлатилишига ҳарбийларни назарда тутиб, “яширин қўллар” сабабчи бўлганини айтиб келади.
“Ҳукумат ҳарбийлардан ўлардай қўрқади”
Покистонлик журналистлар уч марта бош вазир бўлган Шарифнинг ёнини олгани учун Geo телеканалидан ўч олинаётганини айтмоқда.
Покистонлик журналистлар ва ОАВ фаоллари Geo телеканалининг эфирдан олиб ташланишини матбуот эркинлиги бўғилиши деб атади.
Geo телеканали вебсайтидаги баёнотда айтилишича, “Покистон Конституцияси ва қонунчилиги Покистон ватандошларининг асосий – ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайди”.
− Geo телеканалини ўзбошимчалик билан кабель ТВдан олиб ташлаш Покистоннинг Конституцияда кафолатлаб қўйилган ахборот олиш ҳуқуқига бевосита ҳужумдир, − деди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Осиё дастурлари мувофиқлаштирувчиси Стивен Батлер. – Ҳукумат ахборот тарқатиш йўлини тўсиб қўяётганларни топа олмаётгани ёки уларнинг отини айтишга ўлардай қўрқаётгани одамнинг ғазабини келтиради. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 167
Бугун, сурияда россияни кимёвий бўмбаси натижасида 180 нафар чақалоқ оламдан ўтди, 1000 нафари, ярадор бўлди.
Сурияда, маьлумотларга қараганда, уриш бошланганидан бери, йигирма мингдан ошиқ ёш гўдаклар оламдан ўтди. (Бу таҳминий, бундан ошиғ бўлиши ҳам мумкин.)
Уч кун олдин, афғонистонда американи бўмбаси натижасида, 150 нафар Қурьон хофизлари оламдан ўтди, юзларчаси жароҳат олишди. Афғонистонда, уриш бошлангандан бери ўлган гўдакларни сон саноғи йўқ.
Еврейлар, фаластин-ни босиб олганидан бери, расмий маьлумотларга кўра, икки минг нафар ёш бола ўламдан ўтди. Минглагани, Йигирма йиллаб қамоққа ташланган. (Аёлларни айтмасам ҳам биласизлар)
Бирмада, бузийлар, вахшийларча, бир кунда, икки юз нафар гўдакни қиришди.
(Қатағон пайтида қанча ўлганини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди)
Уйғурларда, маьлумотларга қараганда, хитой қамоғида энг камида уч минг нафар ёш, хофиз бола сақланмоқда......
(Уйғур боладан эшитганим)
Кемеровада, Болалар учун деб, дод вайдод солятганлар қа...ЕщёУлар қани???
Бугун, сурияда россияни кимёвий бўмбаси натижасида 180 нафар чақалоқ оламдан ўтди, 1000 нафари, ярадор бўлди.
Сурияда, маьлумотларга қараганда, уриш бошланганидан бери, йигирма мингдан ошиқ ёш гўдаклар оламдан ўтди. (Бу таҳминий, бундан ошиғ бўлиши ҳам мумкин.)
Уч кун олдин, афғонистонда американи бўмбаси натижасида, 150 нафар Қурьон хофизлари оламдан ўтди, юзларчаси жароҳат олишди. Афғонистонда, уриш бошлангандан бери ўлган гўдакларни сон саноғи йўқ.
Еврейлар, фаластин-ни босиб олганидан бери, расмий маьлумотларга кўра, икки минг нафар ёш бола ўламдан ўтди. Минглагани, Йигирма йиллаб қамоққа ташланган. (Аёлларни айтмасам ҳам биласизлар)
Бирмада, бузийлар, вахшийларча, бир кунда, икки юз нафар гўдакни қиришди.
(Қатағон пайтида қанча ўлганини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди)
Уйғурларда, маьлумотларга қараганда, хитой қамоғида энг камида уч минг нафар ёш, хофиз бола сақланмоқда......
(Уйғур боладан эшитганим)
Кемеровада, Болалар учун деб, дод вайдод солятганлар қани?
Уларни ўлганини уч-кунлаб мўтам қилятган "мусулмон"лар қани?
FacebookГа кириб, уларни ўлганини ҳимоя қилиб, гўё даьволар билан: мен ёш болалар ўлимини кўтаролмайман деган, "мусулмон"лар қани?
америкада, саккизта, ғайридин вакиллари, бехосдан ўлганда, бутун дунёга жар солган, oaBлар қани?
Биз ҳар қандай зулмга қаршимиз, деб, америкадаги ўлдирган болани лаьнатлаган, "имомлар" қани?
Минбарлардан, бир мусулмон отасини ўлдирган кофирни ўлдирса, динимиз пок дин, улар терорист, улар ватан хоини деб жар солятган, "имом хатиблар" қани?
Нега сўзламайсиз? Сиз кимсиз ўзи, мунофиқмисиз? Мусулмонлар шундай қирилиб кетмоқда, нега жимсиз?
Шунча қурбонликлар берилмоқда, уялмасдан, бизни ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо дейишиз, бу ўлганлар учун ҳиёнатдир!
Нега жимсиз? Нега жимсизлар?
©Умар.
Аллоҳ учун қўлингиздан келганича, мусулмон биродарларга етказинглар
Degan gapni bekorga aytmagan dono halqimiz.
Dillari qulflar bu narsalarni anglashmaydi va aql yurguzishmaydi, anglash un aql kk!
Куяверинг буларга хам Аллоҳ таолонинг атагани бор