Ўқитувчи, шифокор -
Дипломи бор мардикор,
Баҳорда йўл тозалаб,
Кузда кезар пахтазор.
Баҳор келди, йиғиштир
Мактаб, қоғоз, қаламни,
Бориб, тозалаб қўйгин
Ажратилган далангни!
Олдинда кутар қанча
Ҳали битмаган ишлар,
Қазилмайин ётипти
Қанча ариқ зовурлар.
Ариқ қазиган билан
Тугамайди ташвишлар,
Пахта чопиқ ягана
Чеканкани ким қилар?
Ёзги таътилим бор, деб
Бўлмагин кўп хомтама,
Медпункт ва мактабнинг
"Ремонти" бор унутма!
Куз келмоқда, олтин куз
Далаларда оқ олтин,
Пахта миллий бойликдир
Бошланди йиғим-терим.
Уй юзини кўриш йўқ
Ҳафта ва ёки ойлаб,
Дарсим нима бўлар, деб
Қисинмагин кўп ўйлаб.
Ўқитувчи, шифокор -
Ўз касбига вафодор,
Касби қолиб ҳар ишга
Доим туради тайёр.
Ишларку ўз йўлига
Бор сизда зўр муаммо,
Шундоқ ҳам оз ойликдан
Ўлпон йиғишар ҳатто.
Свет, газга, солиққа
Балогардон "пластик",
Нақд қилайин, десанг гар
Фоизи кўп анчалик.
Ҳар-хил тадбир баҳона
Бошланади йиғ-йиғлар,
"Комиссия келармуш..."
Бутун мактаб зириллар.
Комиссия не қилсин
Уларда ҳам қорин бор,
Ўқитувчи канадек-
Қонинг сўрар директор.
Биз қоғозда демократ,
Ҳаёт тўла бюрократ,
Эшик кўрсатар дарров
Изласанг гар ҳақиқат.
Ўқитувчи, шифокор -
Текин ишчи текин қул,
Ўз ҳаққингни билмасанг
Топтайверишар нуқул.
Сизлар ахир зиёли,
Қўрқманг казо казодан,
Ишин олишсин, майли,
Қўрқинг фақат Худодан!
Шукур қилиб борига
Сас чиқармай юрсангиз,
КАМАЗларнинг тагида
Ўлиб кетар қанчангиз.
Гар устози қул бўлса
Ўқувчиси ким бўлар?
Мактабни битирган кун
Россияга "гум" бўлар.
Ўқитувчи, шифокор -
Дипломи бор мардикор,
Устозлардан ўтолмай
Биз ҳам бугун МАРДИКОР...
Шоҳруҳ Воҳидов. https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-sher-majburlash/29145341.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 230
однода хамма айёр
Педичкаю медичка
Агар хоким буюрса
Уйнаб берар стриптиз шоу