"Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Шўрахон ОФЙда истиқомат қиламан. 2013-2016 йиллар давомида Тўрткўл тиббиёт коллежини тугатганман. Институтга топшириб кира олмадим. Мана, бир неча йилдирки, ишсизман. Бандликка кўмаклашиш марказига бир неча маротаба мурожаат қилдим, ҳар гал ўзимиз хабар берамиз, дейишади-ю, лекин ваъдани унутиб юборишади.
Туманда меҳнат биржаси иш билан таъминлар экан, деган хабарни эшитиб бордим. Тумонат одам йиғилибди, аммо ҳеч ким ишга жойлаша олмади. Нима эмиш, институтни тугатганлар ишга қабул қилинар экан. Аммо хўжакўрсин учун расмга ва видеога олишни қойиллатишди. Дадам иккинчи гуруҳ ногирони. Онам оилам¸ дея бошқа шаҳарда ишлаб юрибди. Акам ҳам мутахассислиги бўйича иш йўқлигидан бошқа шаҳарда қурилишда ишламоқда.
Туманимизда мен каби ишсиз ёшлар жуда кўп. Қизиқ, мутасадди ташкилотлар қаерга қараяпти ўзи? Бу борада порахўрлик қачон барҳам топади? Бизга ўхшаган таниш-билиши йўқ оддий одамлар ҳам ишга кира олармикан?" https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-ishsizlik/29111397.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 55