Авваллари провайдерларнинг ўзлари Интернетни қаердан – Қирғизистон, Ўзбекистон ёки Хитойданми - сотиб олишни ўзлари ҳал қилишарди. Эндиликда бу нарса тақиқланди.
Давлатга тегишли Интернет-провайдер раҳбариятининг фикрича, бу ерда қонунлар бузилмайди, балки ҳукуматнинг “Ягона коммутация алоқа маркази" (ЯКАМ) ни ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори асосида фаолият юритилмоқда.
Тожикистон расмийлари терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ва миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2016 йил бошларида ЯКАМ ташкил этишга қарор қилган эди.
Марказ ташкил қилиниши учун бюджетдан 50 млн доллар ажратилди ва ҳукумат ва махсус хизматларга мамлакатдаги барча алоқа хизматлари устидан чекланмаган миқдорда назорат ўтказиш имкониятини берди. Эндиликда махсус хизматлар барча суҳбатларни эшитишлари, интернет-трафикларни назорат қилиш ва кузатиш ҳамда ўз хоҳишларига кўра, алоҳида олинган фойдаланувчи ва компанияларни ўчириб қўйиш имкониятига эга бўлди.
Бироқ аввал провайдерлар трафикларни “Тожиктелеком”дан ташқари сотиб олмасликлари борасида сўз йўқ эди. Тожик провайдерлари ва мобил алоқа компаниялари вазиятни изоҳлашдан ўзларни олиб қочишмоқда. Улар, ўзлари факт билан таништирилганларини, эндиликда ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмасликларини айтишмоқда.
Бироқ Тожикистон мобил компаниялари раҳбарияти бу қарорнинг қонунийлигини текшириш масаласида Бош прокуратурага мурожаат қилишди. Уларнинг фикрича, Ягона коммутация маркази трафикларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиб туриш учун керак. Бу ЖСТ аъзоси бўлган мамлакат Интернетни монополия қилиш ҳуқуқини англатмайди.
"Чегара билмас репортерлар" Тожикистонни “қизил ҳудудга” – яъни матбуот эркинлиги ва Интернет соҳасидаги вазият қониқарсиз бўлган мамлакатлар сафига киритди. https://www.ozodlik.org/a/tojikiston-internet/29048394.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 34
Интернет нормаллашаркан???
Деб утирган қоракузлар қанча
ИМО да куриб бумаяпти.
Овози чиқса
Башара куринмиди.
Сахифани очиб епгунча
Мбт тугайди
Хайрли тонг десенг.
Чунмадим хозир обедку деган жавоб келади.
Балки
Бу хам МХХ чилар нинг найрангидир.???
Класс босменглар севиб қоламан