Мазкур мусобақада япониялик Юдзуру Ханюна чемпион бўлди. Япониялик Сома Уно кумуш, испаниялик Хавьер Фернандес бронза медални олди.
Миша Ге 2014 йилда Сочида ўтган Қишки Олимпиадада Ўзбекистон номидан қатнашган уч спортчидан бири бўлган эди. Ўшанда у 18-ўринни эгаллаганди.
Таниқли фигурист, Осиё кубогининг икки карра вице-чемпиони, Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони Миша Ге 2017 йилда аввал олган жиддий жароҳатлари кучаб кетаётгани ортидан спортни тарк этишини билдирган эди.
Бироқ у Олимпиадага йўлланма берувчи халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган ва 12-ўринни эгаллаб, Жанубий Кореядаги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
9 февралдан 25 февралгача ўтадиган 23-Қишки Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан фақат икки нафар спортчи –Миша Ге ва чанғичи Комил Тўхтаев иштирок этмоқда.
Тўхтаев гигант слалом мусобақасида 110 спортчи ўртасида 52-ўринни эгаллади. https://www.ozodlik.org/a/29047565.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 55
байрогимиз хилпираб турса булди. бир киши борсаям байрок осишади,
Бизникилар овора булиб ИККИ СПОРТЧИ, БИР ДУХТИР, ИККИТА ТРЕНЕР, ВА БИТТА КООООТА БУМ БУШ БОИНГ САМАЛЁТИ ЮБОРИШГАН.
Э КОИЛЕЕЕ.
ЛЕКИН ану Кёрлинг деган уйини. бор. ..... Муз тошни суууриб к,уйворади
Бориб ракиб тошларини уриб узи кирволадиган уйин. ...
Ана шундан узбеклар ЧЕМПИОН буса буларкан. ....БУ уйин ОШИК, уйинни
Узи экан хеч фарки йук.
агар ман пр....д булсам даво киламан узбекни ки деб. ....