ТОШКЕНТ. "12 февраль куни Зангиота туманидаги Қумариқ масжидида қорилар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилоятининг бир неча туманидан қорилар қатнашди. Мен томошабин сифатида қориларга ўрин беришда ноҳақлик бўлди, деб ҳисоблайман. Ҳакамлар совринли ўринларни Қуйичирчиқ, Зангиота ва Оққўрғон туманидан келган таниш-билишларига беришди. Ҳолбуки, Янгийўлдан келган қорилар яхши ўқиган эди. Бу йил мусобақада турли тоифа одамлар қатнашди. Аммо совринли ўринларни масжид ходими, имомларнинг ўғиллари ё ислом университети талабалари оляпти. Масалан, оққўрғонлик қори тутилиб ўқиди, аммо унга иккинчи ўрин берилди. Муфтий Усмонхон Алимов совринли ўринларни олган қориларни қайтадан имтиҳон қилсинлар. Керак бўлса мустақил комиссия тузилсин.
Диний соҳада ҳам ўзбекчилик, таниш-билишчилик бор. Диний идорада ҳам тозалаш ўтказиш вақти келди. Лаганбардор, тилёғлама, манфаатпараст, ҳақ гапни айтмайдиган, дарди ошу пул бўлган дин вакилларини бўшатиш керак".
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-quron-musobaqasi/29041700.html
Комментарии 83