ПАХТАЧИ. "Мен Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилганман. 2017 йил февралда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрига муддатли ҳарбий хизматни ўтагани жўнадим. Хизмат кўнгилдагидек ўтаётган эди, аммо... 2017 йил 27 май куни буйруққа биноан шахсий таркиб билан ҳарбий қисм автопарки ташқи тарафини тозалагани жўнатилдик. Ҳудудни тозалаётганимизда бир юк машинаси ахлат ташиладиган тиркамани ҳарбий қисмдан тортиб чиқди ва бизнинг олдимизда тўхтади. "Ахлатларни тушириш учун масофа йироқ", деганимда, бизга бошлиқ сифатида ҳамроҳ бўлган сержант машина бошқарув қисми носоз экани, уни ўзимиз суришимиз зарурлигини айтди. Машинани энди сураётганимизда тиркама эшиги очилиб кетиб, ўнг қўл кўрсаткич бармоғимни узиб юборди!
Зудлик билан Фарғона ҳарбий госпиталига юборишди. Операция қилишди, бармоғимни жойига тикишди. Шифокордан "Бармоғим энди ишламаса керак тўғрими?" деб сўраганимда, "Йўқ, ундай ўйлама, албатта ишлайди" деб жавоб берди. Лекин мен ич-ичимдан бунинг иложи йўқлигини сезардим. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув комиссияси тузилди. У операциядан чиқишим билан менга бир-иккита ҳужжатга имзо чектириб олди. Кейин билишимча, ўша ҳужжатларда мен ўз хоҳишим билан тиркамани очмоқчи бўлганим ва у бармоғимни қисиб қолгани, хуллас, ҳамма айб ўзимда экани қайд этилган экан. Ахир, операциядан эндигина чиққан, ақлу ҳуши жойида бўлмаган бемор қандай ҳужжатга имзо чекаётганини қаердан билсин?
Барибир бармоғимни даволай олишмади ва орадан 15 кун ўтгач, ҳарбий хизматга яроқлилик даражамни аниқлаш учун Тошкент марказий ҳарбий клиник госпиталига жўнатишди. У ерда мен икки ойдан ошиқ даволандим. Аммо фойдаси бўлмади, бармоғим вақт ўтиши билан ишламай қолди! 2017 йил 31 август куни мени ҳарбий комиссияда хизматга яроқсиз деб топишди ва... уйга қайтдим. Яқинларим бағрига худди хизматни муваффақиятли тамомлагандек совға-саломлар билан кириб бордим. Бошқа нима қилай?!
Ҳарбийга ҳаёт йўлимни топиш илинжида борган эдим, афсус, бор умидларимни йўқотиб қайтдим! Қўлимда академик лицей дипломи ва хизматга яроқсиз деб ёзилган ҳарбий гувоҳнома! Қаерга ишга олишади энди мени? Моддий қийинчилик боис виртуал қабулхонага мурожаат қилганимда Мудофаа вазирлигидан сизга 1 марталик нафақа берилади деган мазмунда жавоб келди. Иш сўраб мурожаат қилганимда, Бандликка кўмаклашиш марказига йўлланма беришди. У ерда эса қурилиш соҳасига доир бўш иш ўринлари бор экан, холос. Ўнг қўл бармоқсиз қурилишда қандай ишлайман?"
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-harbiy-xizmat/29025425.html
Комментарии 94
Кучада Зур кийиниб олганлар блатной саналади ана уша блатнойлар сигарет чекса нур устига аьло нурдир.
Кизлар калта юбкада, 7 кават шпатлёвка билан юриши керак ахир улар уз гузаллигини намойиш килиши керакда. Иложи булса милициянинг олдидан утса нур устига аьло нурдир ахир милиция хам буйдокда томоша килиши керак.
Куча куйда хижобда юриш таькикланади. Айникса хижобли кизлар милициянинг олдидан ута курманг ахир улар калта юбкали кизларни томоша килавериб, сизларни куришса жизғанаки булишади накд террорчига чиқариб юборишлиги хеч гап эмас.
Ёш йигитлар иложи булса масжидга чикмаслиги керак, ахир улар блатнойда масжиддаги милиция курса накд камокка тикади.