"Қашқадарё вилояти Косон тумани 16-мактабгача таълим муассасасидаги ҳолат ҳақида ёзмоқдаман. Боғчада кадрлар салоҳиятини оширишга эътибор берилмаяпти. Ишчи ходимларга берилган ставкалар меҳнат қонунчилигига тўғри келмайди. Бундан ташқари, муассаса янги таъмирдан чиққанига қарамай, канализация тизими ишламайди. Тарбияланувчилар совуқ кунларда ҳам ташқарига ҳожатга чиқади. Озиқ-овқатлар нормага мувофиқ эмас. Бола сонидан катъи назар, ҳафтасига атиги 1 кг гўшт ишлатилади. Янги меъёрлар асосидаги кўплаб турдаги маҳсулотлар тарбияланувчиларга берилмайди.
Боғчада 2013 йилдан буён чойшаблар алмаштирилмаган. Куз-қиш мавсумига озиқ-овқат захираси ғамланмаган. Ота-оналардан йиғилган бадал пуллари мақсадли сарфланаётганига ишонч йўқ. Боғчадаги вазиятни ўнглашда амалий ёрдам кутиб қоламиз". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-bogcha/29019298.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 48