Бу ҳақда Озодликка арз қилган фермерларнинг айтишича, қарздорлиги бўлмаган ва контрактация шартномаларини юз фоиздан ошириб бажариб келган фермерлардан ҳам ерини топшириш талаб қилиняпти.
“Абдуқаҳҳор ворислари” фермер хўжалиги Шокиржон Йўлдошевнинг акаси номига қайд этилган. Хўжаликни акаси берган ишончнома асосида бошқараётган Шокиржоннинг Озодликка айтишича, туман ҳокими мажлисга келмагансан деган баҳонада ундан ерини тортиб олмоқчи:
- Ҳокимнинг менга шахсий адовати бор. Бир чақирганда ҳақорат қилган ва мен муносиб жавоб қайтарган эдим. Ўшандан буён ёмон кўриб қолган. 2015 йилда ҳам еримни олиб қўйган эди. Вилоят прокуратураси хўжалик судининг қарорини бекор қилганидан сўнг, еримни қайтариб олган эдим. Энди яна мажбуран ариза ёз деди, мен ёзмадим. Лекин тумандаги 97 фоиз фермер ариза ёзиб берди. Ҳар йили режаларни ортиғи билан бажариб келамиз, бир сўм ҳам қарздорлигим йўқ. Ўтган йили режаси тўлмай қолган қўшни фермерга 15 тонна пахтани текинга бериб юбордим. Лекин мендан ҳам ерни топширишни талаб қиляпти,- дейди "Абдуқаҳҳор ворислари” фермер хўжалиги бошқарувчиси Шокиржон Йўлдошев.
“Одинахон олтин толаси” фермер хўжалиги раҳбари Одинахон Ҳожибекованинг айтишича, у ҳам буғдой топшириш режасини ҳар йили ортиғи билан бажариб келган бўлсада, ҳоким ерини топшириш ҳақида ариза ёздириб олган:
- Мен икки йил олдин фермер хўжалигини қабул қилганман, пахта йўқ, буғдой экаман. Олганимдан бери туман ҳокими Улуғубек Исомиддинов тинчлик бермаяпти. Икки йилдан бери айтган тоннасини бераман. Биринчи йили 110 фоизга бажардим, иккинчи йил ҳам ортиғи билан бажардим. Мана ўтган йил кузда буғдойни сепиб, биринчи сувдан чиқариб, кўкариб қолганда яна мени еримни "заҳирага олдим" деб, айтяпти. Ўзи мени ерим ҳар йили за=ирага олинади. Унинг мажлислардаги сўкинишларини эшитмай деб, бормай қўйганман,- дейди Одинахон Ҳожибекова.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 50 йил, фермер хўжалиги раҳбари бўлиб 20 йил ишлаган агроном, 68 яшар Маҳбубахон Султонованинг айтишича, икки йил олдин унинг ери ҳам асоссиз равишда ҳоким томонидан тортиб олинган:
- Мен 20 йил аввал Жаҳон бозорининг олдидаги ташландиқ ерни олиб, фермерликни бошлаган эдим. Икки йил олдин қурилиш учун бу ерни беринг дейишди, мен рози бўлмадим. Кейин менга қарздорлик, планлари тўлмаган каби қуруқ туҳматлар қилишиб, ерни тортиб олишди. Мени қарздорлигим ҳам йўқ, планларни ҳам доим бажариб келганман, қўриқ ерни лорсилдоқ ер қилдим. Лекин булар қалбаки ҳужжатлар билан судга беришди. Мен ҳам судга бердим. Аммо, суд ҳокимнинг тарафини олди. Мендан кейин иккита фермерга сотишди. Ҳозир у ерлар ўт босиб кетган, аввалги лорсилдоқ ердан асар ҳам қолмаган, - дейди Маҳбубахон Султонова.
Исми сир қолишини сўрган андижонлик фермерлардан бирининг айтишича, туман ҳокими фермерлик тўғрисидаги қонунга ҳам, фермерларнинг ҳуқуқларига ҳам "тупуриб қўйган":
- Давлат контрактация шартномасини ҳар йили бажарсангизу, яна ерни топшир деб буйруқ берса асабингиз бузилади-да. Биз мактабда ўқиганимизда Жанубий Америкада Чили деган давлат бор эди. Бошлиғи генерал Пиночет эди. Бизнинг ҳоким ҳам худди шу Пиночет сингари ёнига иккита мелисани қўйиб олади-да, хоҳлаганини гапириб, хоҳлаганини сўкади. Президентимиз ёниб-куйиб, одамларга шароит қилиб бер, фермер, тадбиркор ривожланса юрт бой бўлади деяпти, булар планинг тўлса ҳам ерингни топшир деб ҳаммани асабига ўйнаяпти. Ахир, фермерлар тўғрисида қонун бор, ерни олиш қоидалари бор. Агар уч йил сабабсиз режани тўлдирмаган бўлса судни қарори билан ол, лекин ҳар йили режани ортиғи билан бажарган фермерларга осилиб нима қиласан,- дейди фермерлардан бири.
Озодлик Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов билан боғланиб, нега фермерларнинг ери ёппасига олинаётгани сабаби ҳақида сўрамоқчи бўлди.
Телефонда ўзини Улуғбек Исомиддинов эканлигини тасдиқлаган ҳоким, Озодлик мухбири билан гаплашаётганини билганидан сўнг, мухбирга "бошқа жойга тушиб қолдингиз", деб алоқани узди.
Озодлик Андижон вилоят, Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддиновнинг 25 январда ўтказилган йиғилишда чигит экишда қўлланиладиган “плёнкага” пул ўтказмагани учун фермерларни ҳақорат қилгани ҳақида хабар берган эди.
Ўшанда Озодлик билан суҳбатлашган туман ҳокими ҳақиқатан ҳам йиғилишда шахсни таҳқирловчи сўзларни ишлатиб юборганини тан олган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган эди. https://www.ozodlik.org/a/andijon-hokimi-fermer-yerini-tortib-olyapti/29014964.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 45
2015 йил 27 декабрь. Йиллик хисобот . Суз Узбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовга
Авваламбор ассалому алайкум хурматли ватандошлар, кадрли иштирокчилар. Сузларни ва сизларнинг тимсолингизда барча ватандошларимизни кириб келаётган янги йил байрами билан чин калбимдан кутлуг этаман. Хеч бир муболағасиз айтишим мумкинки ўтаётган йил биз учун ўта тарихий ва муваффакиятли кечди. Бунга бир нечта мисоллар келтириб ўтсам. Масалан энг кенжа кизим хисобланмиш Лола Каримова бу йил абу сахий ва шунга ухшаш бошка бизнеслари билан хисоблаганда жами 2,5 млрд даромад курди(залда гулдурос карсаклар) Бу хам жуда хам макташга арзигулик гап. Ундан ташкари катта кизимнинг fond forum ва telia com компанияларидан олган коррупцияси эвазига оиламиз бюджети 3 миллиардга бойиди. Гулнора кизим келаси йил янада купрок пул ишлайсан деган умиддаман. Амалдорлар хам бу йилдан унумли фойдаланишди. Мана молия вазиримиз бюджетга тушаётган пулларни узлаштириш эвазига би...ЕщёДилдаги гаплар "мозийга садо"
2015 йил 27 декабрь. Йиллик хисобот . Суз Узбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовга
Авваламбор ассалому алайкум хурматли ватандошлар, кадрли иштирокчилар. Сузларни ва сизларнинг тимсолингизда барча ватандошларимизни кириб келаётган янги йил байрами билан чин калбимдан кутлуг этаман. Хеч бир муболағасиз айтишим мумкинки ўтаётган йил биз учун ўта тарихий ва муваффакиятли кечди. Бунга бир нечта мисоллар келтириб ўтсам. Масалан энг кенжа кизим хисобланмиш Лола Каримова бу йил абу сахий ва шунга ухшаш бошка бизнеслари билан хисоблаганда жами 2,5 млрд даромад курди(залда гулдурос карсаклар) Бу хам жуда хам макташга арзигулик гап. Ундан ташкари катта кизимнинг fond forum ва telia com компанияларидан олган коррупцияси эвазига оиламиз бюджети 3 миллиардга бойиди. Гулнора кизим келаси йил янада купрок пул ишлайсан деган умиддаман. Амалдорлар хам бу йилдан унумли фойдаланишди. Мана молия вазиримиз бюджетга тушаётган пулларни узлаштириш эвазига бир неча юз миллион доллар соф фойда курди. Умид киламанки бу пулларнинг тенг ярми оилам бюджетга тушади. Бош вазиримиз кишлок хужалигида сал кам беш юз миллион доллар фойда курибди. Очигини айтсам бунча маблаг булишини кутмаган эдим. Сизларга келаси йил янада омадли ва баракали келишини тилаб коламан. Даврингиз келган экан пулни ишлаб олинглар. Энди оддий халк хакида гапирадиган булсам. Хой баракатопгурлар озгина сабр килларинг бунча ношукрсизлар ахир тинчмизку ана Сурияни курларинг уруш буляпти. Етиб оламизда уша буюк келажакга. Рузгорга пул тополмасангиз Россияга бориб ишланг, хотинингизни мардикор бозорига олиб чикинг керак бўлса. Сабр килинглар качондир етиб оламиз уша сизлар орзу килаётган буюк келажакга.
Мажлис тугади.
P.s
Бу гапларимнинг ярми хазил, ярми чин. Хар холда Барчамизга маьлум Каримов йиллик хисоботда бундай сузлар ишлатмаган. Лекин шу айтган гапларимнинг деярли барчаси тугри эканлигини хам билиб турибсиз. Мен шунчаки бор нарсани бироз кизикарлирок килиб когозга кўчирдим
(ЖУРНАЛИСТ)
Каримовни оиласидан бошкалари кирмадим и тушингизга.
Аммо жуда калтис вахимали туш кураркансиз.
Порахурликни хам курасизми тушингизда.
Юзлаб ва ҳатто минглаб мисоллардан фақат биттасини келтираман. Еттинчи сессияда (1991 йил кузида) депутатлардан бир гуруҳи Ислом Каримовнинг камчиликларини бетига айтишди. У қўлини кўксига қўйиб «Ҳаммаси тўғри, тан оламан, имкон беринглар тузатаман» деб онт ичди. Ваҳоланки, ундан қасам ичиш талаб қилинмаганди.
Хўш, орадан бир йил ҳам кечмай нима юз берди? Ўша еттинчи сессияда сўзга чиққан депутатларни «халқ вакилликдан чақириб ола бошлади». Қаранг, халқимиз қанчалик “фаол”!
Сайлов жойларига саноқли одамлар келиб, қоғозда эса бутун халқ «овоз берди». Қувғин устига қувғин бошланди. Ғараз илони чақмаган жой қолмади. Еттинчи сессия қаҳрамонлари Ҳамза Эшназаров, Ринат Бурхонов, Алижон Қўчқоров, Отажон Полвонов, Ойгул Маматова, Тойиба Тўлаганова, Бахтиёр Қодиров ва бошқалар Олий Кенгашдаги ишларидан четлатилдилар. Кимдир бўшатилди, кимдир қисқартиришга тушди, кимдир қувилди. Халк депутатлари Мурод Жўраев, Иномжон Ту...ЕщёАмир Темур: Биринчи. Мен сифатларимнинг аввали деб беғаразликни тушундим…
Юзлаб ва ҳатто минглаб мисоллардан фақат биттасини келтираман. Еттинчи сессияда (1991 йил кузида) депутатлардан бир гуруҳи Ислом Каримовнинг камчиликларини бетига айтишди. У қўлини кўксига қўйиб «Ҳаммаси тўғри, тан оламан, имкон беринглар тузатаман» деб онт ичди. Ваҳоланки, ундан қасам ичиш талаб қилинмаганди.
Хўш, орадан бир йил ҳам кечмай нима юз берди? Ўша еттинчи сессияда сўзга чиққан депутатларни «халқ вакилликдан чақириб ола бошлади». Қаранг, халқимиз қанчалик “фаол”!
Сайлов жойларига саноқли одамлар келиб, қоғозда эса бутун халқ «овоз берди». Қувғин устига қувғин бошланди. Ғараз илони чақмаган жой қолмади. Еттинчи сессия қаҳрамонлари Ҳамза Эшназаров, Ринат Бурхонов, Алижон Қўчқоров, Отажон Полвонов, Ойгул Маматова, Тойиба Тўлаганова, Бахтиёр Қодиров ва бошқалар Олий Кенгашдаги ишларидан четлатилдилар. Кимдир бўшатилди, кимдир қисқартиришга тушди, кимдир қувилди. Халк депутатлари Мурод Жўраев, Иномжон Турсунов, Шоврух Рўзимуродов кабиларнинг қисмати нима бўлди? Улар миллатнинг гули эдилар. Каримов «қиличи» бу гулларни кесиб ташлади.
Ажойиб қаламкаш, драматург Иномжон Турсунов Каримовдан бошқача фикрлагани учун ҳибсга олинди. Мурод Жўраев ҳам жиноятчи деб топилди ва ҳоказо. Ғараз асосий фазилатга айланди. Ҳар кун, ҳар соатда кимдир ғараз йўлида қурбон бўлди.
Амир Темур: Иккинчи. Мен ҳар доим Исломга қатъий риоя қилардим.
Ислом Каримов доим Исломга қуллук қилади. Сўзда. Каломини «Иншоллоҳ»дан бошлаб «Иншоллоҳ» билан тугатади. Қўлини каламуллога қўйиб қасам ичгани ҳали ёдимизда. Аммо Ҳолландияга борганда «Бизда Ислом хавфи бор, шу боис қаттиққўлман» деган ҳам у. Мисрга бориб эса Ал-Аҳзар дорилфунунининг илоҳиёт борасидаги юксак хизмат учун бериладиган унвонни олиб қайтган ҳам у.
Тожикистонда озодлик истаганлардан қўрқиб дунёга жар солди: «Исломпарастлар, динпарастлар одамларнинг бошини кесишмоқда!».
Маккага бориб қайтганда эса катта мажлисларда «Мен Худонинг уйига бориб келдим, ҳожиман, билиб қўйинглар» деди.
Бир тарафда халқни Қурбон ҳайити билан табриклаб, иккинчи тарафда мадрасалар, мачитлардан одамларни қувишга амр берди. “Мусулмонман” деган зот учун бу дунё зулматга айланди.
Дин арбоблари қатағонга учрадилар. Эътиқод, иймон, ишонч, диёнатни асраган, авайлаган кишилар хавфли шайтон, тилёғламачилик, алдов, каззоблик, манфаатпарастлик, ришватхўрлик қуллари эса раҳмон бўлиб кўриндилар.