Рейтинг муаллифларига кўра, Марказий Осиёдаги энг диндор давлат Тожикистон бўлиб, бу ерда аҳолининг 85 фоизи динга ишонади. Туркманистонда бу кўрсаткич, 80, Қирғизистонда 72, Қозоғистонда 64, Ўзбекистонда эса 51 фоизни ташкил қилади.
Нашрнинг ёзишича, мазкур рейтинг жаҳон давлатларида 2008, 2009 ва 2015 йилда диндорлик максаласида сўров олиб борган WIN/Gallup International жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан тақдим этилган.
Дунёда аҳолисининг 99 фоизгача бўлган қисми динга ишонадиган давлатлар қаторидан Эфиопия, Малави, Нигерия, Шри-Ланка ва Яман ўрин олди.
Аҳолисининг асосий қисми динга ишонмайдиган давлат қаторида Хитой ва Япония келтирилган. Хитойда аҳолининг 7 фоизи, Японияда 13 фоизи динга ишонар экан. https://www.ozodlik.org/a/29004001.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 739