Ўтган йил декабри охирида милиция Туркманистон пойтахти кўчаларида ранги оқ бўлмаган автомобилларни ҳибс қила бошлагани кузатилган ва бунинг сабаби, маълумотларга қараганда, президент Бердимуҳамедовнинг оқ рангга бўлган меҳри билан боғланган эди.
Озодлик радиоси туркман хизмати мухбирларининг Ашхободдан хабар қилишича, ўтган икки ҳафта ичида ҳеч бир огоҳлантиришсиз ҳибс қилиб қўйилган автомобилларни қайтариб бериш учун милиция унинг эгасидан ариза талаб қилмоқда.
Аризада автомобиль эгаси ўз хоҳиши билан унинг рангини оққа ўзгартиришни исташи акс этиши лозим.
"Бу аризасиз автомобиль эгалари ўз шахсий машинасини жарима майдончасидан ололмайди. Бу аризага жавобан берилган рухсатномасиз машинасини бошқа рангга бўяй олмайдилар ҳам. Шунинг учун ҳозир машина рангини ўзгартиришга рухсатнома сўраганларнинг навбатлари чўзилиб кетди", - деди Озодлик радиоси туркман хизматига маълумот берган ашхободликлардан бири.
Шу боис, ҳозир Ашхободдаги автомобилга хизмат кўрсатиш шоҳобчаларида машиналарни оққа бўяш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлгани, бундай хизмат тури эса, бир автомобиль учун 3 минг АҚШ долларига қадар қимматлагани кузатилмоқда.
Озод Европа/Озодлик радиоси Туркман хизмати директори Фаррух Юсуфийнинг айтишича, бунинг сабаби мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳамедовнинг оқ рангга бўлган меҳри, қора рангни хуш кўрмаслигига боғланмоқда.
Бундан аввал Туркманистон ИИВ ходимларининг автомобиллари оқ рангда бўлиши шартлиги белгиланган эди.
2014 йилда мамлакатда автомашиналарнинг ойнасини қора рангга бўяш тақиқланган.
2015 йилдан эса, Туркманистонга қора рангдаги автомобилларнинг киритилиши тақиқланган. https://www.ozodlik.org/a/ashxabod-militsiyasi-mashinani-oq-rangga-boyattirmoqda/28966925.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 99
Туркманистон пр-сини кортежлари хам ок эди адашмасам.
Рахмат. Аллохга шукр.
Узингиз хам тинч омонмисиз.
Яхши савол
Мен Дошоузга куп борганман. Хайрон колган жойим биздан атига бир неча ун км ажратиб турсада уларни кизлари анча окиш бизларникига нисбатан...нима учун шундай билмадим...яна уларда хозир кизлар сочини сарик ранга буяш мода булган.
Туркманларга хам хурматим бор. Хафа булишмасин.
Дошоузда хам узбеклар куп туркманларга нисбатан.
оиладаги отани берган тарбиясига боғлиқ.
Хаттоки шундай Рус қизлари бор тарбия бетон.
Оилада отани ўрни бўлса ота даюс бўлмаса қизни тарбиясига шубха бўлмиди.