"Бугун юртимизда кўплаб соҳалар ислоҳ қилинмоқда. Хўжалик ва бошқарув органлари эски тартибдан янги, қулай ва давр талабига мос кўринишга ўтмоқда. Албатта, бу яхши. Аммо бу жараётнда пала-партиш ёки манфаатлар ҳисобига ташаббускорлик қилаётганлар ҳам учраб турибди. Гап шундаки, Марказий банкнинг янги ташкил этилаётган ташкилий тузилмаситақдим этилди. Маълумотларга қараганда,ушбу ишлаб чикилган ташкилий тузилма бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасига имзоланиши учун киритилган.
Ана энди мазкур ташаббускорликка холис фикр. Айтиш керакки, барча ташкилотлар бугунги кунда ўзининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиб, ҳаражат нуқтаи назаридан оптималлаштирмоқда.Марказий банкнинг янги структурасида эса, аксинча, 7та раис ўринбосари, 36 та департамент, мустақил бошқармалар фаолият кўрсатиши белгиланган. Шу ўринда табиий савол туғилади. Раис ўринбосарлари сони ҳаддан ташқари кўп эмасми? Оптималлаштириш акси бўлмаганми?
Айрим раис ўринбосарлари зиммасига эса 3та департаментни назорат қилиш юклатилган. Ундай бўлса, янги раис ўринбосари – аппарат раҳбари, раис ўринбосари – департамент директори лавозимларининг очилишига нима туртки бўлди? Наҳотки, 3-4 та департаментга масъул бўлган ўринбосарлар атиги битта департаментни ўзининг назоратига олиши қийин бўлган бўлса?! Аппарат раҳбарини раис ўринбосарига тенглаштириш Марказий банк ходимлари аппарат раҳбарини топшириқларини бажармаганлиги, раис ўринбосари мақомига тенглаштирилса кейин топшириқларни бажариши мумкинлигини англатадими?
Ушбу раис ўринбосари лавозимини ташкил этгандан Марказий банк фаолиятида қандай ўзгариш юз бериши мумкин? Раис ўринбосари– департамент директори лавозимини ташкил этилиши бироз тушунарсиз эмасми? Ахир 1 та раис ўринбосари лавозимининг ташкил этилиши миллионлаб ҳаражатларни келтириб чиқаради-ку. Масалан: хорижга сафар, дам олиш, котиба, ёрдамчи, унга хизмат қилувчи автомашина, ҳайдовчи, уларнинг барчасини ҳисобласангиз, тахминан 20 млн сўмга боради. Бу ортиқча ҳаражат дегани эмасми? Янги ташкил этилиши кутилаётган ташкилий тузилманинг таҳлили шуми?
Бунинг устига, маълумотларга кўра, ушбу структураларда жами 1500 га яқин ходим Марказий банк бош аппаратида фаолият кўрсатиши белгиланган. Улар ўртача 3 млн 500 минг сўмдан маош олса, тахминан 4 ярим млрд сўмни ташкил этади. Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда эса 100 дан зиёд жами 14 та ҳудудда қарийб 1800 га яқин ходимлар фаолият кўрсатиши мумкин. Улар ҳам ўртача 3 млн 500 минг сўмдан ойлик олганда, жами 6 млрд.га яқин маблағ бўлади. Жами Марказий банк тизимида айни ушбу тузилманинг ислоҳ қилиниши ойлик 10 млрд сўм маблағ сарф бўлишини кўрсатмоқда. Яна савол: Бошқа вазирлик ёки идораларда ҳам ходимлар меҳнат қилишмоқда-ку. Лекин бу қадар катта сарф ҳаражатга йўл қўйилмайди-ку!
Айни шу каби қатор саволлар Марказий банк таклиф этаётган структура қайта кўриб чиқиши, Президентнинг ортиқча сарф харажатларини қисқартириш ислоҳотидан келиб чиқиб, оптимал структурага тушириш, максимал даражада раҳбар ходимларни қисқартириш, шунингдек, янги ташкил этилаётган раис ўринбосарларини умуман ташкилий тузилмадан чиқариб ташлаш, мустақил бошқармалар сонини тубдан қисқартириш мақсадга мувофиқдир. Фикримизни 1 млрд маблағнинг тежалиши мисолида тушунтирамиз.
1 млрд маблағ тежалса, кам таъминланган юртдошларимизнинг 500 тасинингижтимоий ҳимоясига 2млн сўмдан сарфлаш мумкин. Ушбу сумма бир йил давомида 10 млрд сўм бўлиб, 5000 та кам таъминланган оилалар рўзғоригаёрдам бўлади.
Аҳамиятлиси, мазкур жараёнда депутутларимизнинг ўрни ҳам умуман кўринмаяпти. Депутатлик сўрови ўтказилиши керак эмасмиди? Ўйлаймизки, Марказий банк раҳбарияти ушбу структуранихалқ манфаатларини кўзлаган ҳолда бошқа бошқарув органлари тузилмасига андоза олмасдан, мантиқан ёндашиб, халқона айтганда, "Чўпон кўпайса, қўй харом ўлади", деган нақлнинг моҳиятини англаб, иш олиб бориши ва қисқа кунлар ичида ушбу янги тузилмани қайта кўриб, уни оптималлаштириш учун Ўзбекистон Ҳисоб палатаси билан биргаликда ишлаб чиқишини кутиб қоламиз".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Резюме:
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамимиз: +420 724 971 539; Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-bank/28905352.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19