Президент бу борадаги қарорни 16 ноябрь куни имзолади.
Ҳужжатдан маълум бўлишича, аввалдан ҳақ тўламагани учун сув тизимидан узиб қўйилган истеъмолчи тизимга қайта уланса, энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробаридан 10 баробаригача ҳақ тўлайди.
“Ҳужжат республика аҳолисини барқарор равишда сув билан таъминлашни хавф остига қўйган вазият пайдо бўлгани, шунингдек, вазиятни яхшилаш учун тезкор чора-тадбирлар кўриш зарурати ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди”, дейилади президент қарорига берилган расмий шарҳда.
Ичимлик суви ва оқовалар учун ҳақни истеъмолчилардан ундириш Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади. Шу муносабат билан қарорда “Сувоқова” ва “Сувсоз” давлат унитар корхоналаридаги назоратчилар штат бирликлари қисқартирилади. https://www.ozodlik.org/a/28858944.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 87