Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пском дарёсига қуриладиган янги гидроэлектростанция Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСидан кейин иккинчи ўринда туради ва минтақадаги энг йирик ГЭСлардан бирига айланади. Унинг қуввати 400 МВт га тенг бўлиб, бир йилда ўртача 900 миллион киловатт/соат электроэнергия ишлаб чиқаради. Қиёслаш учун Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг лойиҳа қуввати 3600 МВт.
Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳанинг умумий қиймати 800 миллион доллардан ошиб кетади. Лойиҳанинг катта қисмига Ўзбекистоннинг ўзи сармоя киритади. Бундан ташқари Хитойнинг Эксимбанки томонидан 240 миллион долларга яқин кредит маблағларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.
«Янги станция нафақат Тошкент вилоятини электроэнергия билан таъминлайди ва барча тизимдаги оғирлик юкларни ечади, балки республика учун сув хўжалик аҳамиятига ҳам эгадир. Жумладан, иншоот аграр соҳани сув билан таъминлашни кафолатлайди», – деган «Ўзбекгидроэнерго» вакили.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 430 дан ортиқ дарё бор. Ҳар йили республикада 60 миллиард киловатт/соат электроэнергияси ишлаб чиқарилади, шундан 6,5 миллиарддан ортиғи ГЭСлар ҳиссасига тўғри келади. https://www.ozodlik.org/a/28850869.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 31
фараз килинг табиат яратган дарё ни, бугуш, сойларни текислаш, йулларини куруш, бу экологияга, арачаларни усишига, УТ уланларни купайишига, таъсир килади, ва ер ости сувларини куруши ёки узанини узгартиришга олиб келади, Тугри олимларимиз дарёни тусиб, сувидан электр энергия олиб
хамда сувидан сугориш учун фойдаланмокчи. Лекин хозир республикамизда 50 дан ортик сув оморлари тугонлари мавжуд. Натижада Орол куриди. Уша кузлаган 6 миллион пахтани етиштириб беролмадик.
Чул лар купайиб бормокда. тогда ги сувларни тусивурсак Окибати нима
булади хеч ким билмийди.
АЭС куриш. шунда хамма дарёлар кутиларди, уз окими буйлаб
оккан буларди.
ВА яна ахолини нарозилиги пайдо булади,
Умуман келажакда 15.....20 йиллардан кейин республикамизда. .... бензин, тоза ичимлик суви, ва. электр энергияси жуда танкис булади.
БУ мани. кузатган прогнозим.
Купчилик АЭС ларни экологик хавфлилигидан куркади, лекин хозир Узб.даги мавжуд ИЭС ва ГЭСлар экологияга 3-4 та йирик АЭСлар етказадиган зарардан кам зарар етказмайди.