Июль ойидан бери ёпиқ турган бино 22 октябрдан тӯлиқ ишламоқда. Лекин нима фойда? Пулни бермаяпти.
Ушбу фирманинг раҳбари Б. Баҳодиров билан боғлансак, у сӯкиниб смс ёзди. Муомаласи жуда ёмон. “Тадбиркорман, хоҳлаганимни қиламан”, деб юрибди.
Юқори турувчи органларга айтмоқчиман, вақт кетмоқда, ушбу фирибгар яна нечта одамларни алдайди? Тезда чӯра кӯришнинг вақти келди".
Таҳририят: Озодлик мухбири ''Vodiy avto savdo lizing'' МЧЖнинг раҳбари Б. Баҳодиров билан телефон орқалик боғланди. "Мижознинг айтишича, унга хизмат ҳам кўрсатилмаган, пули ҳам қайтарилмаган, шу вазият юзасидан нима дея оласиз", деган саволга фирма раҳбари "Ўзбекистон банкларида кредитлар ва GM Ўзбекистон томонидан шартномалар берилиши тўхтатилгани" ҳақида гапирди. Шундан сўнг телефон ўчиб қолди ва кейинги қўнғироқларга фирма раҳбари жавоб бермади.
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-lizing/28826027.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11