Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 18 йилда Туркияга илк сафаридир. Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан 25 октябрь куни расмий сафар билан Анқарага келди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал ҳамда минтақавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Ш.Мирзиёев бошчилигидаги ўзбек делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
“Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар учун қулай шароитлар яратиш, сайёҳлар алмашинуви ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, дейилади президент матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Бу Ўзбекистон раҳбарининг сўнгги қарийб 20 йил ичидаги Туркияга илк расмий сафаридир.
Ўзбекистон президенти оҳирги марта Туркияга 1999 йил бошида сафар қилган эди.
Туркия 1991 йилда биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган эса-да тўқсонинчи йиллар ўрталарида икки мамлакат орасидаги муносабатлар совиди.
Мухолифат лидерлари Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовларнинг Туркиядан бошпана топиши ортидан Ислом Каримов Туркиядан юз ўгиришни бошлади.
Туркияда таҳсил олаётган юзлаб ўзбекистонлик талаба мажбуран ватанга қайтарилди.
2011-12 йилларда эса Туркиянинг Ўзбекистондаги ширкатларига қарши Тошкент кенг кўламли кампания бошлади.
Туркиялик элликдан ортиқ тадбиркор ҳибсга олинди, турк ширкатлари ёпилди.
Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил сентябрдаги вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилмоқда. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-turkiya-safar/28815300.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 83
ЭНДИ БИЗАНИ ПРИЗИДЕНТНИ ЧАКИРМАСА ХАМ УЯТ БУЛАРДИ ЭРДОГАН
АГАР РОССИЯ ПРИЗИДЕНТИ КЕЛСА ЁКИ ГЕРМАНИЯНИКИ КЕЛСА АЕРАПОРТГА ШАХСАН УЗИ ЧИКИБ КУТИБ ОЛГАН БУЛАРДИ,
ТУРКЛАРГА 100% ИШОНМАСЛИК КЕРАК, БУ ХАЛК ХАР ХИЛ ИШЛАРГА МОЙИЛ ХАЛК БУЛИШАДИ ..