Пахтага аралашмоқчи эмасман, лекин буни айтмасам бўлмайди. Халқимиз шунча йиллардан буён териб келаётган экин эди, ҳаммага келган тўй. Бир ҳаракат қилинса, терилиб кетади.
Бизни бойлигимиз - оқ олтинимиз шу эмасми? Ҳурматли Президентимиз бизга шунча шароит яратиб беряптилар, бунга шукр қилмасдан халқимиз ўз ҳаққини талаб қиляпти. Пахтадан ўзимиз учун ёғ тайёрланса, хўжалик учун совун ишлаб чиқарилса, бошқалар учун эмас, ўзимз учунку барчаси. Биз бир ёқадан бош чиқариб термасак, ким теради пахтани?
Кеча ўз кўзим билан кўриб ачиндим фермерларга ва пахтага. Ер билан яксон бўлиб ётипти. Бу пахта ўзимизнинг еримизга экилганку, қўшни мамлакатда эмас. Барчаси ўзимиз учун. Мен қаршиман ҳамма бир ёқадан бош бўлиб териши керак. Нима эмиш ўқитувчилар пахтага кетса, дарс бўлмас эмиш. Пахтага бормаса ҳам дарс бўлмайди. Пахтани баҳона қилишяпти, холос. Ҳамма биргаликда териши керак".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! https://www.ozodlik.org/a/paxtagram-fargona/28811150.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 186
хурматсиз чаласавод озод мухбирлари...
шукур эмас шукр булиб ёзилади..
киляпти эмас , килаяпти булади..
качон одам буласизла чаламулла бесаводлар..
бировни танкид килишдан олдин, аввал узларингга бир бокиб куйинглар ок !
Пахтани кучи етадиганини эксин куп экса
пахта терар машина олиб машинада терсин пахтани фермер. 21аср хозир 20асрни 70йиларидаёк пахтачилик ривожланган мамлакатлар пахтани машинада теришга утиб булган