Ҳозирча маҳаллий матбуотда хабар қилинган бу анжуманда Шаҳид¸ ўз сафари давомида кузатган вазиятга баҳо беришга уринган.
Кун.уз Интернет нашрининг ëзишича¸ БМТ маърузачиси жумладан¸ Ўзбекистонда “фуқаролар дин ҳақида фикрларини изҳор қилишда ёки эътиқодидан келиб чиқувчи диний амалларини эркин бажаришда айрим чекловларга учрамоқда. Баъзан бу борада ўзини-ўзи цензура қилиш ҳолатлари кўзга ташланади”¸ дея баëнот берган.
Сафари давомида Ўзбекистон қамоқхоналари¸ хусусан¸ “борса келмас” номи билан танилган “Жаслиқ” қамоқхонасига ҳам борган Аҳмад Шаҳид¸ мамлакатдаги турли диний ва миллий жамоалар вакиллари¸ шунингдек¸ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашувлар ўтказган.
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон сафари давомида бир неча ҳуқуқ фаоли озодликка чиқарилди.
Улар орасида¸ Аъзам Фармонов¸ Аъзам Турғунов ва журналист Солижон Абдураҳмоновлар ҳам бор.
Айни пайтда¸ мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ва ëзувчи Нурулло Отахоновларнинг ҳибсга олиниши ҳам Шаҳиднинг Ўзбекистон сафари билан айни пайтда содир этилди. https://www.ozodlik.org/a/28790163.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 61