Бу ҳақда Бангладеш Қизил Ярим ой жамияти расмий сайтида хабар қилинди.
17 сентябрда эълон қилинган хабарда айтилишича, Ўзбекистон умумий сони 50 минг кишидан иборат бўлган 8 мингта рохинжа мусулмон оиласига 14та озиқ-овқат ва кийим –кечак маҳсулотларидан иборат бўлган ёрдамни бермоқда.
Инсонпарварлик ёрдами Бангладеш Қизил Ярим ой жамиятига 18 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11да Ўзбекистон элчиси Фарход Орзиёев томонидан расман топширилади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 сентябрда Тошкентда Бангладеш элчиси Маъсуд Маннанни қабул қилиб, қочқинларга инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш масаласини муҳокама қилган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 12 сентябрда ҳукумат Мьянмадаги зўравонликлар оқибатида Бангладешга қочишга мажбур бўлган рохинжа мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган.
Вазирлик расмий сайтида эълон қилинган баёнотда, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Мьянмада рохинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликлар қоралаши ҳамда уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганидан ташвишланаётгани ҳам маълум қилинди. https://www.ozodlik.org/a/28741369.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 174
Haqiqiy musulmon boshliq shunaqa buladi
Musulmonlarni Allohim aziz qilsin
Kofrlarni hor qilsin amiin