Тошкентликнинг "Озодлик"да эълон қилинган шикоятини ҳокимлик 1 кунда ҳал қилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўзининг расмий сайтида “Озодлик” радиосининг саҳифасида эълон қилинган Тошкент шаҳридаги 9 қаватли собиқ ётоқхоналардан бирида оиласи билан истиқомат қилаётган фуқаролардан бирининг ёндош очиқ хонада очиқ шчит туфайли юзага келаётган муаммолари ўрганиб чиқилганини хабар қилди.
Ҳокимлик сайтининг хабар қилишича, масалани "ўрганиш жараёнида ушбу ётоқхона Яшнобод тумани, Авиасозлар 2-даҳаси, 37 уй, яъни собиқ Авиасозлар бирлашмасининг 22-сонли тўққиз қаватли ётоқхонасининг 103-хонаси бўлиб чиқди. Хонадон эгаси Муқаддас Ҳайдарова оиласи билан 2015 йилнинг 2 февралидан буён жойда истиқомат қилиб келиши маълум бўлди. Фуқаро мурожаатида билдирилган салбий ҳолатлар, жумладан М. Ҳайдарова эгаллаб турган хонага туташ бўлган шчитхона бутун бинони электр қуввати билан таъминловчи шчит ҳисобланади. Унинг алоҳида ёпиқ кичик хонада бўлиши бино лойиҳасида белгиланган. Масала жойга чиқиб ўрганилганда шчитхона эшиги йўқлиги ҳамда қаровсиз аҳволда эканлиги ўз тасдиғини топди. Мутахассислар томонидан ушбу салбий ҳолат тезда бартараф этилди. Шчитхонанинг ташқи кўриниши тўлиқ тартибга келтирилиб, унинг кириш қисмига қулфли эшик ўрнатилди".
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни ҳам билдирган:
"Лекин фуқаронинг шаҳар ҳокими қарори билан уйнинг ярми олиб қўйилмоқчи деган даъволари мантиққа зид. Чунки, бу каби қарор умуман қабул қилинмаган, қабул қилиниши ҳам мумкин эмас. Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарорига асосан фуқароларга 2018 йил 1 июлигача уй-жойларни хусусийлаштириш имконияти берилгани тушинтирилган. Бунга ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган фуқаролар тоифаси ҳам киради".
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Озодлик”ка мурожаатлар ичига чуқурроқ кириб, билдирилган эътирозлар ҳаққонийлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан сўнг эълон қилишни" маслаҳат берган.
Озодликдан: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёритганимиз муаммони фавқулодда тезлик билан ҳал қилганини эътироф этамиз. Муқаддас Ҳайдарованинг шикояти Озодликнинг Sizdan Telegram рукнида 2 август куни эълон қилинган эди. Ҳокимликнинг маслаҳатига жавобан шуни маълум қиламизки, Sizdan Telegram рукнида тингловчиларимиздан келаётган шикоятлар ёритилади. Лекин бу ҳар қандай шикоят ёритилаверади, дегани эмас, албатта. Шикоятни, асоссиз эмаслигига ишонч ҳосил қилганимиздан кейингина, ёритамиз. Хусусан, Муқаддас Ҳайдарованинг шикояти асоссиз эмаслигини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўзи сайтида эълон қилган хабари билан тасдиқлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тавсия қилаётгандай "чуқурроқ кириб ўрганилган" мавзуларни бошқа рукнлармизда ўқинг.
https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-sizdan-telegram/28658765.html
Комментарии 19
Ватан хоинлари