Тошкентнинг Юнусобод туманида Адабиёт боғи барпо этилади. ЎзАнинг хабар беришича, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига қилган ташрифи пайтида Бўзсув канали бўйида барпо этиладиган Адабиёт боғининг лойиҳаси билан танишган.
“Боғда китоб ўқиш учун махсус жойлар, фавворалар, амфитеатр, кўргазма павильонлари, спорт ва соғломлаштириш зоналари, камончилар ва ҳаваскор балиқчилар клублари ташкил этилади, замонавий аттракционлар ўрнатилади. Боғ ҳудудга туташ Шаҳидлар хотираси хиёбони билан ўзаро уйғунлик касб этади”, - дейилади хабарда.
ЎзАнинг билдиришича, Шавкат Мирзиёев бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
https://www.ozodlik.org/a/28620103.html
Комментарии 74
вилоятларда.
borib pulga takaladiya
Билими бумаса кайирдан топади китоб бу яхши нарса нимага ешлар емон куради билмайман