Газета.уз интернет нашрининг ëзишича¸ жорий йил охирига қадар Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри йўловчи рейсларни қайта жорий қилиш режаланмоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистон миллий авиакомпанияси расмий вакилларининг ўтган ой охирида Тошкентда бўлиб ўтган сўзлашувлар давомида “Туркманистон ҳаво йўллари” ширкатининг икки қўшни давлат пойтахтлари ўртасида авиапарвозларни йўлга қўйиши бўйича дастлабки келишувга эришилган.
СССР пайтида амалда бўлган Тошкент-Ашхобод рейслари иккала қўшни давлат мустақил бўлганидан сўнг тўхтаб қолган.
Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан сўнг қўшнилар билан муносабатларни ўз асосий вазифаларидан қилиб белгилаши ортидан Тошкент-Душанбе авиапарвозлари қайта йўлга қўйилди.
Аммо йўловчилар камлиги иддаоси билан бу авиақатнов ўтган ой яна тўхтатиб қўйилди.
https://www.ozodlik.org/a/28595637.html
Комментарии 16