Мирзиёев Марғилонда Эркин Воҳидов номи берилган боғни бориб кўрди
Марғилон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғига Эркин Воҳидов номи берилди.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида маълум қилинди.
Мирзиёев мазкур боғни бориб кўрган ва уни реконструкция қилиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди. Хабарда айтилишича, боғда Эркин Воҳидов ҳайкали ҳам ўрнатилади.
2016 йил 7 декабрда президент «Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов 2016 йил 30 май куни Тошкентда оламдан ўтганди.
Марҳумнинг дафн маросимига ўша вақтда Ўзбекистон президенти бўлган Ислом Каримов келмаган, бироқ ўша пайтда бош вазир лавозимини эгаллаб турган Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.
https://www.ozodlik.org/a/28574442.html
Комментарии 59
она ерни оташ каьридан
Углим деган нидо келади ...Эркин вохидов
Ешликда мактабда домла уриб ургатганди,Энди эсдан чикмайди.
Ана илм олиш,хозирчи ешлар Гирт тупой. Еган овкатини эслолмайди